Дастлабки кунда ўн учта медаль
  • 19 Сентябрь 2017

Дастлабки кунда ўн учта медаль

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларини ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли бошлашди. Буни нуфузли мусобақанинг дастлабки кунидаёқ терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритгани ҳам тасдиқлайди.

Жумладан, гореш (туркман миллий кураши) бўйича ўтказилган беллашувларда ҳамюртимиз Илҳомжон Машрабов ва Обидали Мавлонов ўз вазн тоифасида ғолибликка эришди. Эътиборлиси, ҳар икки полвонимиз ҳам финалда мезбон спортчилардан устун келди.

Хотин-қизлар ўртасида Шаҳзода Эргашева, Гулхуморой Дадабоева ва Гулмира Исматова кумуш медаллар билан тақдирланди. Шунингдек, Исломжон Қўлдошев, Файзулла Умматов, Абдурасул Ҳабибуллаев, Шаҳобиддин Сангилов, Элдор Неъматов, Манзурой Мўйдинова, Дилафруз Мамажонова бронза медалларни қўлга киритди.

Жу-житсу баҳсларида Суҳроб Усмонов учинчи поғонадан жой олди. 

Кеча мусобақа дастуридан ўрин олган таэквондо ВТФ, велотрек, оғир атлетика, -теннис, муай-тай ва футзал бўйича беллашувлар ўтказилди.  

Осиё ўйинларининг барча ғолиб ҳамда совриндорлари 27 сентябрь куни маълум бўлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn