Осиё чемпионати якунланди
  • 19 Сентябрь 2017

Осиё чемпионати якунланди

Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ташкил этилган IX Осиё чемпионати якунланди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз сузиш федерацияси ҳамда Осиё сузиш федерацияси (AASF) томонидан ўтказилган мусобақада қитъамизнинг 26 давлатидан мингга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Чемпионатда Ватанимиз шарафини 130 нафардан ортиқ спортчилар ҳимоя қилди. 

Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган сузиш, синхрон сузиш, сув полоси ва сувга сакраш каби турлар бўйича ўтказилган беллашувларда вакилларимиз 14 олтин, 17 кумуш ҳамда 21 бронза — жами 52 медаль жамғарди. 

Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Япония ва Хитой вакилларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn