XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 14 Сентябрь 2017

Осиё ўйинларида Ўзбекистоннинг энг маҳоратли спортчилари қатнашади

17 — 27 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Туркманистон пойтахтида мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш учун катта тайёргарлик кўрилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан маълум қилинишича, унда илк бор 64 мамлакат спортчилари иштирок этади. Шундан 45 таси Осиё, 19 таси Океания минтақаси давлатларидир. Ватанимиз шарафини 189 нафар энг маҳоратли -атлетимиз ҳимоя қилади. 

Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари дастлаб 2005 йилда Таиландда ташкил этилган. 2007 йилда ушбу спорт анжуманига Макао, 2009 йилда Вьетнам мезбонлик қилган. Шундан сўнг уни худди Олимпиада цикли каби ҳар тўрт йилда бир бор ўтказишга келишилган. 2013 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган мусобақа дастурига жанговар санъат турлари киритилган. 

V Осиё ўйинлари дастуридан бу сафар 21 спорт тури ўрин олди. Булар: шахмат, футзал, теннис, муайтай, самбо, кураш, жиу-житсу, боулинг, велопойга (трек), сузиш (50 метрлик бассейнда), енгил ва оғир атлетика (пауэрлифтинг), баскетбол, таэквондо (WTF), кикбоксинг, белбоғли кураш, спорт курашлари (эркин ва юнон-рум), бильярд, спорт рақслари, конкур ва гореш (туркман миллий кураши).

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз бу каби йирик халқаро беллашувларда муносиб иштирок этишга қодир спортчиларни тайёрлаш борасида катта тажриба тўплаган. Жумладан, Биринчи Президентимиз томонидан асос солинган ва мунтазам равишда ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари нафақат ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар сифатида тарбиялаш, балки улар орасидан халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган истеъдодларни саралаб олишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. V Осиё ўйинларида қатнашадиган атлетларимизнинг аксарияти айнан уч босқичли спорт ўйинларида ўз иқтидор ва маҳоратини намойиш қилиб, мутахассислар эътиборига тушган шижоатли ёшлардир. Масалан, Иван Ефремов, Фарҳодбек Собиров, Достон Ёқубов (оғир атлетика), Элмурат Тасмуратов, Ихтиёр Наврўзов, Бекзод Абдураҳмонов (спорт курашлари), Валентин Хегай, Умида Абдуллаева таэквондо (WTF), Нодира Нодиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева (шахмат), Надия Дусанова (енгил атлетика) каби атлетларимиз кейинчалик қатор халқаро мусобақаларда ҳам юксак натижаларга эришган. 

Спортчиларимизнинг Ашхободда бўладиган баҳсларга муносиб тайёргарлик кўришида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Пар-алимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори муҳим асос бўлди. Чунки Осиё ўйинлари Олимпиада ўйинлари учун маҳорат мактаби вазифасини ҳам ўтаб беради.  Юқорида номи келтирилган ҳужжат ижроси доирасида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилиб, уларга мамлакатимизнинг энг малакали мураббий ҳамда мутахассислари жалб қилинди. Умид қиламизки, вакилларимиз V Осиё ўйинларида жонажон Ўзбекистонимиз номини янада улуғлашга муносиб ҳисса қўшади. 

Ўзбекистон спорт делегацияси 15 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетади.

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган