Осиё чемпионатидаги муваффақият
  • 13 Сентябрь 2017

Осиё чемпионатидаги муваффақият

Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Шуҳрат ўаниев ва Вячеслав Дидрих мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Жумладан, 2000 метрга LM2- қайиғида кечган баҳсда Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев жуфтлиги ғолибликка эришди. 

Худди шу масофага LM2х қайиғида Тоҳир Раҳматов ва Шаҳзод Насриддинов тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

М4- йўналишида қатнашган Отамурод Раҳимов, Ўктамжон Давронов, Фаррух Остонов, Достон Баҳриевдан иборат квартетимиз ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.

Яккаликлар ўртасида (LM1x) ўз имкониятини синаб кўрган Шаҳбоз Холмирзаев эса бронза медалга эгалик қилди.

Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга ҳисса қўшган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.

Ф. ИБРОҲИМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn