XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 13 Сентябрь 2017

Ўзбекистон футбол федерацияси: таҳлил, таққос, истиқбол

Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Халқаро футбол уюшмалари федерацияси, Осиё футбол конфедерацияси, ЎФФ, вилоят футбол федерациялари вакиллари, футбол фахрийлари, мураббийлар, кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўтган вақт мобайнида футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, футбол бўйича мактаб-интернатлар, болалар ва ўсмирлар мактаблари, профессионал футбол клублари ва терма жамоаларда ўқув-машқ жараёнини яхшилаш, тренерлар ҳамда ҳакамларнинг маҳорат ва малакасини ошириш, стадионларни ФИФА талабларига мувофиқлаштириш мақсадида қатор ишлар қилингани таъкидланди. 

Ана шундай саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Жумладан, Халқаро футбол уюшмалари федерацияси — ФИФА томонидан 2012 йил якунлари бўйича ўтказилган маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси “Fair Play” (“Ҳалол ўйин”) соврини билан тақдирланди. 2012 йилда Эронда ўсмирлар ўртасида ташкил этилган Осиё чемпионатида вакилларимиз бош совринни қўлга киритди. Ногирон-ампутантларнинг жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз уч бор муваффақият қозонди. Шунингдек, ёшлар ўртасида қитъа ва жаҳон чемпионатларида терма жамоамиз муносиб қатнашди. Қаршининг “Насаф” клуби Осиё футбол конфедерацияси кубогида ғолибликка эришди. ФИФА рефериси Равшан Ирматов 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014 йилларда, яъни беш маротаба “Осиёнинг энг яхши ҳаками”, деб топилди. ФИФА томонидан 2011 йилда “Жаҳоннинг энг яхши ҳаками” сифатида эътироф этилди, “Globe Soccer Awards — 2015” соврини билан мукофотланди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Анжуманда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам таҳлил қилинди. Жумладан, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлислари интиқлик билан кутган натижа — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси амалга ошмади. Айни мана шу жиҳат юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларининг дилини хира қилди... Бунда ёш футболчилар билан ишлаш, терма жамоаларга муносиб номзодларни танлаш борасидаги камчиликлар асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Пахтакор” профессионал футбол клуби раиси ўринбосари Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори Ш. Исроилов Ўзбекистон футбол федера-цияси вице-президентлари этиб сайланди. Шунингдек, конференцияда Ўзбекистон футбол федерациясининг ижроия қўмитаси аъзолари сайланди.

Конференция кун тартибидаги қатор масалалар бўйича ахборотлар тингланди.

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган