Оммавий спорт —  соғлом турмуш омили
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 06 Сентябрь 2017

Оммавий спорт —  соғлом турмуш омили

Республикамиз ҳудудларида оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатлами, айниқса, ёш йигит-қизларни турли машғулотларга кенг жалб қилиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиздаги спорт мажмуаларидан самарали фойдаланиш бўйича комплекс режалар белгиланиб, амалиётга босқичма-босқич татбиқ этилаётгани эътиборга моликдир.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан уюштирилган “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, пуллик спорт тўгараклари нархларини арзонлаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзуидаги анжуманда ана шулар хусусида атрофлича фикр юритилди. Унда қўмита таркибидаги бошқарма бошлиқлари, тегишли мутасаддилар ҳамда оммавий ахборот воситалари -ходимлари қатнашди.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури қабул қилинган эди. Мазкур дастур спорт соҳасини ташкил этиш ва бошқариш тизимини яхшилашга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий мажмуаларни қуриш, кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш каби муҳим йўналишларни қамраб олган. Дастурга мувофиқ, 2017 — 2021 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш учун жами 995,2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши мўлжалланмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Фарҳод Турдиевнинг айтишича, қўмита тизимида 225 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 54 та ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 15 та олимпия захиралари коллежи ҳамда футболга ихтисослаштирилган 26 та мактаб-интернат фаолият кўрсатиб келаяпти. Шунингдек, ҳозирги вақтда спортнинг олимпия турларини ўзлаштиришга талаб ортаётганлиги сабабли умумтаълим мактабларида тўгараклар сони ҳам ошиб бораётир. 

Бугунги кунда спорт мажмуаларида пуллик хизматлар ҳам жорий қилинган бўлиб, маҳоратини ошириш хоҳиши бўлган ёшларга малакали мураббийлар бириктирилган. Пуллик хизматлар нархи спорт турига талаб ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, индивидуал ёки қўшимча равишда шуғулланиш бўйича белгиланган. 

Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган анжуманда бир қатор масалалар бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Суннатилла ИСЛОМОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР