Боксчиларимиз тантанали кутиб олинди
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 05 Сентябрь 2017

Боксчиларимиз тантанали кутиб олинди

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга муносиб ҳисса қўшган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди.

Тадбирда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари, журналистлар иштирок этди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 85 давлатидан 280 нафар тажрибали чарм қўлқоп устаси 10 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Улар орасида ўтган йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада ўйинларининг 18 нафар ғолиб ва совриндори, кўплаб жаҳон ҳамда қитъа чемпионлари бор эди. Шунинг ўзиёқ рақобат нақадар кучли бўлганини англатади.

Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан қатнашди. Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам ўиёсов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжарбек Турсунов, Баҳодир Жалолов Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди.

Чемпионатдан аввал қатор хорижий нашрлар, телеканаллар, интернет сайтлари спорт мутахассислари фикр-мулоҳазаларига таяниб, медаллар учун асосий даъвогарлар сифатида Ўзбекистон ва Куба давлатлари терма жамоаларини алоҳида тилга олиб ўтишди. Бу бежиз эмасди, албатта. Чунки сўнгги йилларда бокс оламидаги йирик турнирларда айнан мазкур мамлакат вакиллари юқори ўринларни эгаллаб келишаётган эди. Масалан, чарм қўлқоп усталаримиз “Рио — 2016”да тарихий натижа қайд этиб, ўзбек бокс мактабининг бугунги салоҳияти нақадар юксак эканини барчага намоён этганди. Ана шу муваффақият тасодиф эмаслиги жаҳон чемпионатида яна бир карра ўз исботини топди.

Эътибор беринг, ўнта вазн тоифасида кечган финал беллашувларининг тўрттасида ўзбекистонлик боксчилар иштирок этди. Шу пайтгача терма жамоамиз қатнашган жаҳон чемпионатларининг ҳеч бирида бундай натижа кузатилмаганди.

2016 йилнинг энг яхши боксчиси ҳисобланган Ҳасанбой Дўсматов ҳал қилувчи беллашувда кубалик Йоаннис Аргилагосга қарши рингга кўтарилди. Вакилимиз жангни фаол ўтказди ва кўпгина жабҳаларда рақибидан устунлик қилди. Аммо якунда ҳакамлар 3:2 ҳисобида кубалик боксчининг ғалабасини қайд этдилар. Натижада Ҳасанбой ўз шахсий коллекциясига жаҳон чемпионатининг кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди.

Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши жанг ўтказди. Ушбу беллашувда кубалик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди. Латипов эса иккинчи марта жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Маълумот учун, ҳамюртимиз 2013 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам кумуш медални қўлга киритган эди.

64 килограммгача вазн тоифасидаги финал жангида Иқболжон Холдоров ҳам кубалик тажрибали рақибга рўбарў келди. Иқтидорли спортчимиз Энди Круз Гомесга қарши рингга кўтарилди. Афсуски, вакилимизга ҳал қилувчи баҳсда бир оз тажриба етишмади ва жанг кубалик боксчининг ғалабаси билан якунланди. Аммо 20 ёшида жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқиш ҳам катта натижа. Шундай экан, Иқболжоннинг асосий ютуқлари ҳали олдинда эканлигига умид қилиб қоламиз ва боксчимизни кумуш медаль билан табриклаймиз.

Ва ниҳоят, 69 килограммгача вазнда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган “Рио — 2016” Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Шаҳрам ўиёсов финалда мусобақанинг таниқли боксчиси, кубалик Рониэль Иглесиасга қарши жанг қилди. Ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида кечган баҳсда ҳакамлар ҳам ҳеч нарса қила олишмади ва ўзбек боксчисининг ғалабасини бир овоздан тан олишди. Жангни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган Шаҳрам жаҳон чемпиони номига сазовор бўлиб, Гамбург ареналарида давлатимиз мадҳияси янграшига сабабчи бўлди.

Шу тариқа жаҳон чемпионатларида ўзбекистонлик боксчилар томонидан қўлга киритилган олтин медаллар сони 6 тага етди. Бунга қадар ҳамюртларимиздан Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Ўткирбек Ҳайдаров (1999 й.), Руслан Чагаев (2001 й.) ва Аббос Атоев (2007 й., 2009 й.) жаҳон чемпионлигини тантана қилишганди. Энди улар қаторига ҳақли равишда Шаҳрам ўиёсов ҳам қўшилди.

Маҳоратли боксчиларимиз Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсунов жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан кифояланишди.

Спортчиларимизнинг жаҳон чемпионатида эришган ютуқлари мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётганининг яна бир ёрқин далили сифатида барчамизга чексиз ғурур бағишлайди.

Ш. ЗОКИРЖОНОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР