Боксчиларимизнинг ишончли ғалабалари
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 29 Август 2017

Боксчиларимизнинг ишончли ғалабалари

Шу кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) томонидан ҳар икки йилда  ташкил этиладиган ушбу нуфузли мусобақа ҳисоб бўйича ўн тўққизинчисидир. Беллашувда дунёнинг 75 давлатидан 243 нафар сараланган чарм қўлқоп устаси ўн вазн тоифасида совринли ўринлар учун беллашмоқда.

Улар орасида ўтган йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларининг 18 нафар ғолиб ҳамда совриндори, кўплаб жаҳон ва қитъа чемпионлари бор. Бежиз сараланган сўзига урғу бермадик. Гап шундаки, бокс бўйича дунё биринчилигида қатнашиш учун спортчилар турли саралаш босқичларидан ўтиши талаб этилади. Қувонарли жиҳати, Ўзбекистон терма жамоаси барча вазн тоифасида жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлган. Бу, албатта, мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожлантириш учун халқаро андозаларга мос шарт-шароитлар  ҳамда истеъдодларни тарбиялашда пухта тизим яратилганидан далолатдир. Ваҳолонки, қатнашчи давлатлар рўйхатига эътибор қаратилса, Ўзбекистондан ташқари фақат Қозоғистон ва Германиядан тўлиқ таркибдаги спортчилар иштирок этаётгани маълум бўлади. Германияга мезбон давлат бўлгани учун ана шундай имконият тақдим қилинган. 

Жаҳон чемпионатида вакилларимиздан дастлаб 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Санжар Турсунов рингга кўтарилди. Эндигина ўн тўққиз ёшга тўлган ҳам-юртимиз бундай нуфузли мусобақадаги дебют жангида никарагуалик Жеффри Гонсалес устидан ишончли ғалабага эришди.

Санжар иккинчи босқичда аргентиналик Яра Пералтани 4:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиқди. Энди у голландиялик Рой Корвинг билан беллашади.

Истеъдодли спортчимиз Жасурбек Латипов (-52 кг.) дастлабки баҳсида Пуэрто-Рико вакили Янкиель Ривера Фигурероани мағлуб этди. 

Ўз вазн тоифасида дунёнинг биринчи рақамли боксчиси, Рио-де-Жанейро Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг.) ҳам жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. 

У Коста-Рика терма жамоаси аъзоси Робинсон Родригесни ортиқча қийинчиликсиз енгди. Ҳасанбой чорак финалда ҳиндистонлик Амит билан куч синашади.

Яна бир ёш умидли боксчимиз Иқболжон Холдоров ҳам билдирилган ишончни оқламоқда. У чорак финал йўлланмаси учун кечган баҳсда колумбиялик Жон Гутьерресдан устун келди.

Исроил Мадримов (-75 кг.) илк жангида анча тажрибали ҳисобланган туркманистонлик Азиз Ачиловни техник нокаутга учратди.

Жаҳон чемпионатининг кеча бўлиб ўтган беллашувларида Элнур Абдураимов (-60 кг.) арманистонлик Карен Тонаканянни, Шаҳрам ўиёсов (-69 кг.) украиналик Евгений Барабановни, Баҳодир Жалолов (+91 кг.) даниялик Кем Ларсенни техник нокаут билан, Жасурбек Латипов (-52 кг.) болгариялик Даниел Асиновни, Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг.) россиялик Муслим Гаджимагомедовни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 2 сентябрь куни маълум бўлади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР