Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 15 Август 2017

Ўзбекистон — чемпионлар Ватани

Қирққа яқин давлатлардан қарийб 600 нафар вакил. Бу — Тошкентда таэквондо (WTF) бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун ўтказилган Осиё минтақаси мусобақасида иштирок этган спортчилар сони. 

Уч кун давом этган халқаро турнирда баҳслар муросасиз кечди. Негаки, спортчилар нафақат совринли ўринлар, балки навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун ҳам беллашди. Айни шу жиҳат мусобақанинг қизиқарли ва соғлом рақобат асосида ўтишини таъминлади. Якунда ўзбекистонлик таэквондочилар 26 та олтин, 22 та кумуш ва 48 та бронза медалига сазовор бўлишди. 

Жумладан, кадетлар ва ёшлар ўртасида Маржона Примова, Диёра Имомалиева, Дилнура Бахтиёрова, Нозима Холмуҳаммедова, Заринабону Эргашева, Дилдора Отажонова, Марьям Тошмуҳамедова, Зафарбек Каримов, Жавоҳир Холмуродов, Жасур Ҳикматов, Аброржон Абдуваҳобов ва Фаридун Шодибоев каби истеъдодли ёш таэквондочиларнинг тажриба ва маҳорати ортиб бораётгани яққол ўз ифодасини топди. Уларнинг иштироки мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Навқирон спортчиларимиз муваффақияти юртимиз чемпионлар Ватани эканини яна бир карра кўрсатди. Буни мусобақа шарофати билан пойтахтимизга ташриф буюрган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон ҳам эътироф этди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон — иқтидорли спортчиларга бой мамлакат. Вакилларимиз сўнгги йилларда йирик халқаро турнирларда юқори натижалар қайд этмоқда. Бу юртимизда спорт соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, маҳоратли спортчиларни тарбиялаш бўйича пухта тизим яратилганидан далолат беради.

Катталар ўртасида таэквондочиларимиздан Максим Рафалович, Валентин Хегай, Мирзонозим Шарапов, Ниёз Пўлатов, Баҳром Абдуллаев, Камронбек Яхшибоев, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаева 2020 йили Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколарини қўлга киритди.

Полвонларимизнинг кураги ерга тегмади

Эронда ўзбек миллий кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада Эркин Қозоқов (66 кг.), Мадиёр Эркинов (73 кг.) ва Суҳроб Эгамбердиев (+100 кг.) барча рақиблари курагини ерга теккизиб, ғолибликка эришди. Яна бир вакилимиз Бунёд Турсунов эса вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида кумуш медалга сазовор бўлди.

* * *

Чилининг Сантьяго шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида уюштирилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Мақсуд Очилов муносиб иштирок этди. 

Умидли полвонимиз 50 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида австралиялик Кин Стуарт, венгриялик Ксанад Фечко ва туркиялик Абдулазиз Карани мағлубиятга учратиб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР