XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 12 Август 2017

Олимпиада ўйинларига рейтинг очколари

пойтахтимиз мезбонлик қилаётган мусобақада берилади

Кеча Тошкентда нуфузли халқаро турнир — таэквондо (WTF) бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси бошланди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси, Осиё таэквондо иттифоқи, Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур беллашувда қирққа яқин давлатлардан 600 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

11 август куни Универсал спорт мажмуасида халқаро турнирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида спортга давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, бу борада зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим дасту-риламал бўлди.

Юртимизда яратилган кенг имкониятлар боис спортнинг Олимпиада дастуридан ўрин олган таэквондо (WTF) тури жадал ривожланаяпти. Бунда 1992 йилда Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси ташкил этилгани, у 1993 йилда Бутунжаҳон таэквондо федерациясига аъзо бўлгани алоҳида аҳамият касб этаётир. Амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ҳозир юртимизда саккиз минг нафарга яқин ўғил-қизлар таэквондонинг ушбу йўналиши билан мунтазам шуғулланмоқда. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таэквондо бўлими фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда малакали мутахассис ва мураббийлар тайёрланаяпти. Мамлакатимиздаги олимпия захиралари коллежлари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабларида таэквондо (WTF) бўлимлари, спорт секциялари ва тўгараклари маҳоратли спортчиларни тарбиялашга хизмат қилаётир.

Ана шундай юксак эътибор туфайли ўзбекистонлик таэквондочилар кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Ўтган йиллар мобайнида Рашид Аҳмедов, Эдуард Хегай, Акмал Эргашев, ўанижон Ҳурлибоев, Динорахон Мамадиброҳимова, Евгений Ли, Ирина Дергач, Жасур Бойқўзиев, Дмитрий Шокин, Никита ва Максим Рафаловичлар, Умида Абдуллаева, Нигора Турсунқулова, Ниёз Пўлатов сингари Олимпиада ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва нуфузли халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқди. Яна бир қувончли воқеа: шу йилнинг 6 — 8 июнь кунлари Вьетнамда кадетлар ўртасида ўтказилган ушбу спорт турининг керуги ва пумсе йўналишлари бўйича II Осиё чемпионатида Ирода Умрзоқова (пумсе) ва Азизбек Раҳмонбердиев (керуги) мамлакатимиз вакиллари орасида илк бор қитъа биринчилигининг олтин медалларини қўлга киритди. Умуман, мазкур мусобақада ўзбекистонлик умидли спортчилар жами 12 медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида ҳамюртларимиз Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида ташкил этилган XXIII жаҳон чемпионатида биттадан кумуш ва бронза, “Ислом бирдамлик ўйинлари”да 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, “Chuncheon Korea open — 2017” халқаро турнирида 8 та олтин, 5 та кумуш, 11 бронза, “Kazakhstan Open” халқаро турнирида эса 4 та олтин, учтадан кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланишди. 

Айни шундай юксак натижалар самараси туфайли ҳам кўп йиллардан бери таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дунёнинг энг кучли ўн жамоасидан бири сифатида эътироф этиб келинади. Қолаверса, ўзбекистонлик таэквондочилар 2008 йилда Афина, 2012 йилда Лондон, 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этишди.

Пойтахтимизда ўтказилаётган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида спортчилар совринли ўринлар билан бирга, навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боришмоқда. Турнир регламентига кўра, ўз вазн тоифасида медалларни қўлга киритган спортчилар муҳим рейтинг балларига эга бўлади. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов сўзга чиқди.

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган