XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 16 Май 2017

Спортчиларимиз муносиб иштирок этмоқда

Шу кунларда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида IV Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда 54 давлатдан қарийб 3000 атлет 21 спорт тури бўйича 269 медаль -жамламаси учун баҳс олиб бораяпти. Жумладан, Ўзбекистон шарафини 103 нафар ҳамюртимиз ҳимоя қилаётир.

Ўтган ҳафта сўнгида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. “Олимпия” стадионида ташкил этилган тадбирда театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва санъат усталарининг чиқишлари намойиш қилинди. Анъанага мувофиқ, майдонга -беллашувларда қатнашаётган давлатлар терма жамоалари бирма-бир чиқиб кела бошлади... Ниҳоят Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Сингапурда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари совриндори Сардор Бегалиев стадионга олиб кирди. Йиғилганлар юртдошларимизни олқишлар билан кутиб олди.

Бевосита беллашувлар хусусида сўз юритсак. Қувонарли жиҳати шундаки, вакилларимиз дастлабки кунлардаёқ мазкур нуфузли спорт анжуманига пухта тайёргарлик билан ташриф буюришганини исботлашди. Хусусан, делегациямиз ҳисобига илк олтин медални каратэ бўйича 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Садриддин Сайматов келтирди. У финалда туркиялик Кайя Айкутни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Достонбек Отаболаев, Абдулазиз Отабоев ҳамда Барно Мирзаева бронза медалларини қўлга киритди. 

Бадиий гимнастика бўйича терма жамоамиз аъзолари Анастасия Сердюкова, Нуринисо Усмонова ва Сабина Тошкенбоева жамоавий баҳсларда иккинчи ўринни эгаллади. Яккалик чиқишларида улар янада яхшироқ натижалар қайд этишди. Масалан, Анастасия булавада машқ бажаришда олтин, ҳалқа ва тўп билан ижро этган рақси учун иккита кумуш медаль билан тақдирланди. Сабина ҳам делегациямиз «ғазна»сига иккита бронза медаль тақдим қилди.

10 метр масофада пневматик милтиқдан ўқ отишда Саидхон Сайфуддинов ва Сакина -Мамедова бронза медаллар соҳибига айланди.

Дзюдочиларимиз ҳам мухлисларни қувонтиришда давом этмоқда. 70 килограммгача вазн тоифасида қатнашган Гулноза Матниёзова IV Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпионлигига эришди. “Рио — 2016” Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Давлатбек Бобонов бронза медаллар билан кифояланди. Шунингдек, парадзюдода Шуҳрат Бобоев ва Ширин Шарипов олтин, Феруз Саидов кумуш, Гулруҳ Раҳимова бронза медалларга эга чиқди. Делегациямиз ҳисобига яна бир бронза медални оғир -атлетикачимиз Муаттар Набиева келтирди.

Кеча ўтказилган мусобақаларда спорт гимнастикаси устаси Оксана Чусовитина олтин, оғир атлетикачиларимиздан Кумушхон Файзуллаева кумуш, Манзура Мамасолиева ҳамда Омадой Отақўзиева бронза, шунингдек, теннис бўйича қизлар терма жамоамиз кумуш, эркаклар терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.

Демак, 15 май куни Тошкент вақти билан соат 18:00 даги ҳолатга кўра, 6 та олтин, 5 та кумуш, 15 та бронза, жами 26 медаль жамғарган Ўзбекистон спорт делегацияси умумий жадвалда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Аёллар веломарафони

Тошкентда аёллар ўртасида веломарафон ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда мамлакатимиз Велоспорт федерацияси томонидан Халқаро оила кунига бағишлаб ташкил этилган мусобақада пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан бир ярим мингдан зиёд профессионал ҳамда ҳаваскор спортчилар қатнашди. 

Иштирокчилар Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб жами 5 километр масофани босиб ўтди. Ғолиблар уч ёш тоифаси бўйича аниқланди. Хусусан, 18 — 30 ёшлилар ўртасида Алена Ширакалова, 31 — 45 ёшлилар орасида Ольга Дробишева, 45 ёшдан катталар ўртасида Светлана Исаева маррага биринчи бўлиб етиб келди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Профессионаллар беллашувида эса Маргарита Мисюрина муваффақият қозонди.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева иштирок этди.

 

Боксчиларимиз Куба вакилларини енгди

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) VII мавсумининг чорак финали доирасида мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси Кубанинг “Cuba Domadores” боксчилари билан куч синашди.

Рингга биринчи бўлиб, 49 килограмм вазн тоифасидаги иштирокчилар таклиф этилди. Олимпия ва Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Рио — 2016” бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Жоханус Аргилагосга қарши жанг ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда Ҳасанбой ғалаба қозонди. Яна бир тажрибали боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев (56 кг.) Куба чемпиони Хавьер Ибаньесни енгди. Учинчи жуфтликда эса Иқболжон Холдоров моҳир чарм қўлқоп устаси Энди Крузга имкониятни бой берди. 75 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон ва қитъа чемпиони Исроил Мадримов Олимпия ҳамда жаҳон чемпиони, Панамерика ўйинлари ғолиби Арлен Лопесни мағлуб этди. Мазкур спортчи “Рио — 2016” финалида Бектемир Мелиқўзиевдан устун келган эди. Бектемир учун Исроил реванш олди. Ёш умидли боксчимиз Санжар Турсунов (91) эса Эрисланди Савонни мағлуб этолмади.

Шундай қилиб, “Uzbek Tigers” жамоаси чорак финалнинг биринчи учрашувини 3:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

 

Шавкат ОРТИҚОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+