XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 11 Май 2017

Ёшлик ва спорт байрамига қизғин ҳозирлик

Ёшларни она-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ғалабага бўлган интилиш фазилатларини кучайтиришда уч босқичли мусобақалар тизими — “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада беллашувлари беқиёс ўрин тутади.

Мазкур спорт ўйинлари мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, яъни навқирон авлоднинг барча вакилини қамраб олиши билан алоҳида аҳамиятга эга. Дастлабки босқичдаёқ минг-минглаб ўғил-қизлар спорт борасида ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар. Навбатдаги бос-қичларга қадар янада пухта ҳозирлик кўрадилар. Шу орқали маҳоратлари сайқалланиб боради. Ушбу тизимда тобланганлар эса келгусида халқаро миқёсдаги нуфузли спорт анжуманларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Бунга ўзининг илк умидбахш ютуқларини айнан уч босқичли беллашувларда қўлга киритиб, бугунги кунда жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпиада ўйинларида ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлаётган спортчиларимиз фаолияти яққол мисолдир. Ҳадемай, Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод — 2017” спорт ўйинларининг республика босқичида ҳам янги иқтидорлар кашф этилиши, шубҳасиз.

Илк бор 2001 йилда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги “Баркамол авлод” мусобақаларига мезбонлик қилиб, катта тажриба тўплаган вилоят аҳли навбатдаги спорт байрамини ҳам юқори савияда ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хиёбону майдонлар янада кўркам қиёфага кирган. Гулу гулзорлар ажойиб кентга ўзгача файз бағишлаган. Кўчаларда беллашувлар руҳини акс эттирувчи суратлар туширилган баннерлар, паннолар кўзга ташланади...

Бу галги финал босқичида 901 нафар спортчи-ўқувчи, 210 нафар мураббий, 175 нафар ҳакам ва оммавий ахборот воситаларининг 100 нафар вакили қатнашиши кутилаяпти. Баҳслар 17 спорт тури бўйича 186 медаллар жамламаси учун уюштирилади.

Мусобақалар Жиззах олимпия захиралари коллежи, Жиззах политехника институти, ушбу институт қошидаги академик лицей спорт залларида, футбол майдонлари, спорт иншоотларида ўтказилади. Қўл тўпи, таэквондо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, стол тенниси, волейбол, бадминтон, теннис, оғир атлетика беллашувларига мезбонлик қиладиган Жиззах олимпия захиралари коллежининг катта спорт зали, сузиш ҳавзаси, гимнастика зали ва ошхонаси замон талаблари даражасига келтирилди.

Иштирокчилар жойлаштирилиши режалаштирилган касб-ҳунар коллежларининг ётоқхона ҳамда ошхоналарини тайёрлаш ишлари поёнига етмоқда. 

— “Баркамол авлод — 2017” спорт ўйинларига тайёргарлик кўришда битта академик лицей ва бешта ўрта махсус, касб-ҳунар коллежида олиб борилаётган катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш юмушлари деярли якунланди, — дейди Жиззах вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров. — Мусобақалар ўтказилиши белгиланган таълим муассасаларига 11 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, спорт иншоотлари моддий-техника базасини бугунги кун талабларига мос ҳолга келтиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 

— Жиззах политехника институти жамоаси ҳам ушбу спорт анжуманига астойдил ҳозирлик кўраётир, — дейди мазкур олий таълим муассасасининг маърифий ишлар бўйича проректори Нормурод Алимов. — Институт ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 400 иштирокчига мўлжалланган талабалар тураржойи замонавий тарзда мукаммал таъмирдан чиқарилди. Вилоятимизга республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрадиган ёшлар, меҳмонлар улкан таассуротлар билан қайтишларига ишонамиз.

Дарҳақиқат, “Баркамол авлод — 2017” финал босқичи дастури фақат спорт мусобақаларидан иборат эмас. Қатнашчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган қизиқарли тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш, адиблар, хонандалар, актёрлар, машҳур спортчилар билан учрашувлар, шунингдек, маданий-маърифий кечалар ташкил этиш режалаштирилган. Қисқаси, Жиззахда ёшларнинг катта спорт байрами ҳар томонлама муносиб ўтиши учун барча имконият ишга солинаяпти.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+