XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 10 Май 2017

Боксчиларимиз Осиё чемпионати рекордини янгилади

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари тўққизта олтин медални қўлга киритиб, ушбу мусобақа тарихида янги рекорд ўрнатди.

Бир ҳафта давом этган беллашувларни бевосита спорт мажмуасидан туриб минглаб, телевидение орқали эса миллионлаб юртдошларимиз, қолаверса, дунёнинг ўнлаб давлатлари вакиллари кузатиб борди. Ҳар бир баҳс видеоси интернетга ҳам мунтазам жойлаштириб турилдики, кўпчилик глобал тармоқ имкониятидан фойдаланиб, ажойиб бокс шоуларидан баҳра олди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Бокс федерацияси, Осиё бокс конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган чемпионатда 28 давлатдан икки юзга яқин спортчи совринли ўринлар билан бирга, жорий йилда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмалари учун ҳам беллашди.

Баҳслар ўнта — 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 килограмм вазн тоифасида ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан қатнашди. Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқбол Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. Ана шу ўғлонларимиздан тўққиз нафари финалгача бўлган деярли барча жангда рақибларини катта устунлик билан, аксарият ҳолларда, муддатидан эрта енгди. Фақат битта боксчимиз — Санжар Турсунов медаллар учун курашни чорак финалдаёқ тамомлади. Лекин унда -жаҳон чемпионати лицензиясини қўлга киритиш имконияти сақланиб қолган эди. Ўтиш баҳсида эронлик Салар ўуломий билан куч синашган Санжар ғалаба қозонди ва Германия йўлланмасига эга бўлиб, ҳаммамизга алоҳида қувонч бағишлади.

Энди бевосита финаллар хусусида. Ортиқча тафсилотларга тўхталмай, шунчаки натижаларни келтирсак. Чунки айтиб ўтганимиздек, баҳсларни юртдошларимизнинг аксарияти томоша қилгани, шубҳасиз. Демак, ҳал қилувчи жангда Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жявей Жанг, Элнур Абдураимов ҳиндистонлик Шива Тапа, Исроил Мадримов Жанубий Корея вакили Донг Юнг Ли, Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик Ерик Алжанов, Ҳасанбой Дўсматов Мўғулистон терма жамоаси аъзоси Ган-Эрдене Ганхуяг, Жасурбек Латипов Жанубий кореялик Инкю Ким, Иқбол Холдоров мўғулистонлик Чинзориг Баатарсух, Шаҳрам ўиёсов қозоғистонлик Аблайхон Жусупов, Баҳодир Жалолов эса яна бир қозоғистонлик спортчи Камишбек Кункабаевни мағлуб этиб, Осиё -чемпиони бўлди.

Юқорида ҳамюртларимиз мусобақа тарихида янги рекорд ўрнатди, дея таъкидладик. Бунга ҳам аниқлик киритамиз. Мазкур қитъа чемпионати 1963 йилдан буён ўтказиб келинади. Шу пайтгача битта мусобақада ҳали ҳеч қайси терма жамоа тўққизта олтин медаль жамғармаганди. Аввалги рекорд натижа Жанубий Корея боксчиларига тегишли бўлиб, уларнинг спортчилари 1965 йилда саккиз бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

1987 йилда ушбу давлат терма жамоаси ана шу муваффақиятини такрорлаган. Ўзбекистон вакилларининг энг яхши кўрсаткичи эса 1999 йилда қайд этилган. Ўшанда чарм қўлпоқ усталаримиз еттита олтин медалга эга чиқишганди. Қисқаси, 54 йиллик тарихга эга Осиё чемпионатида янги саҳифа очилди. Унга ўзбек ўғлонларининг номлари зарҳал ҳарфлар -билан битилди.

Бу чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси”га аталган соврини ҳам юртимизда қолди. Ана шу эътирофга Ҳасанбой Дўсматов лойиқ кўрилгани барчамиз учун қўшалоқ қувонч бўлди. 

Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасининг энг кучли жамоаси эканини исботлади. Қозоғистон спортчилари битта олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, иккитадан кумуш ҳамда иккитадан бронза медални жамғарган Ҳиндистон ва Мўғулистон терма жамоалари учинчи ўринни банд этди.

Шавкат ОРТИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган