XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 03 Май 2017

35 сонияда эришилган ғалаба

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мухлисларга ҳаяжонли ва завқли онларни тақдим этмоқда.

Биз газетамизнинг аввалги сонида Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов ҳамда Санжар Турсунов мусобақадаги дастлабки жангини ўтказгани ҳақида хабар қилган эдик. Келинг, навбатдаги кун баҳслари тўғрисида сўз юритишдан аввал ана шу беллашувлар натижалари хусусида маълумот берсак.

Мазкур қитъа чемпионатининг энг номдор иштирокчиси, шубҳасиз, Олимпия чемпиони, Вэл Баркер кубоги соҳиби, Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) версияси бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматовдир. Ҳамюртимиз мусобақага иккинчи саралаш босқичидан киришди. Унинг илк рақиби Шри-Ланка вакили Паллеха Тиванка бўлди. Уч раунд давом этган жангда, кутилганидек, Ҳасанбой тўлиқ устунликни қўлига олди ва ғалаба қозонди. Юртдошимиз навбатдаги босқичда қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши рингга кўтарилади.

75 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган иқтидорли спортчимиз Исроил Мадримовнинг фаластинлик Қосим Абудабаатни енгиши учун атиги 35 сония кифоя қилди. У биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди. Боксчимиз чорак финалда филиппинлик Марсиал Эумирга қарши жанг олиб боради.

Яна бир қувончли хабар 91 килограмм вазн тоифасида Ватанимиз шарафини муҳофаза этаётган Санжар Турсунов билан боғлиқ. У Жанубий кореялик Ким Хёнгкю устидан зафар қучди.

Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт нафар вакили рингга кўтарилди. Жумладан, кундузги дастурдан ўрин олган баҳслардан бири Элнур Абдураимов ва филиппинлик Жеймс Палисте ўртасида кечди. Унда ҳамюртимиз муваффақиятга эришди. 

XXXI ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Шаҳрам ўиёсов эса иорданиялик Зиёд Эашашдан устун келди. Шунингдек, номдор боксчиларимиздан бири Бектемир Мелиқўзиев эронлик Амин Зядини дастлабки раунддаёқ мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Жасурбек Латипов эса Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Азат Усеналиевни енгди.

Шавкат ОРТИҚОВ тайёрлади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+