Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 03 Февраль 2016
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 03 Февраль 2016

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда 2015 йили тизимда амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Имтиёзли кредит самараси

Шаҳардаги “Бизнинг оила” оилавий корхонасида ортопедик матраслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бизнес-режани амалиётга татбиқ этишда тижорат банкининг 50 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан самарали фойдаланилди.
Айни пайтда корхонага Корея Республикасининг “Typical” компаниясидан келтириб ўрнатилган замонавий дастгоҳларни касб-ҳунар коллежларини тугатган йигит-қизлар бошқармоқда. Муҳими, “Бизнинг оила” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар юқори сифати, ўзига хос дизайни ҳамда арзонлиги билан харидорларга манзур бўлаяпти.
Келгусида бу ерда ортопедик матраслар турини кўпайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўрни яратиш кўзда тутилган.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Президентимиз мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Биз учун асосий вазифа — ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур” дея алоҳида қайд этди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

 жараёнида аҳоли фаоллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси

Айни пайтда мамлакатимизда 8 минг 300 дан зиёд ННТ фаолият кўрсатмоқда. 1991 йилда бу рақам юзтани ҳам ташкил этмаган.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Жорий йилнинг 20-24 январь кунлари Мадрид шаҳрида дунёнинг энг йирик сайёҳлик анжуманларидан бири — “FITUR — 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Кооперация асосида

Технологик жараёнлар узлуксизлигини таъминлашда эҳтиёт қисмларнинг аҳамияти катта. Ана шу эҳтиёжни қоплаш мақсадида Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида бир неча истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, яқинда 1-сонли прокат цехи бош механика бўлими мутахассислари саъй-ҳаракати билан бандажли валларни қуйиш ва тайёрлаш технологияси яратилди. Бундай пўлат қолиплар комбинатнинг юқори босимли ишлаб чиқариш ускуналарини ҳаракатга келтиришда асқатадиган турли диаметрли пўлат соққаларни тайёрлаш имконини беради.
Мазкур маҳаллийлаштириш лойиҳаси асосида жамоа қисқа муддатда комбинат эҳтиёжлари учун 125 тоннадан зиёд ана шундай эҳтиёт қисмларни тайёрлаб берди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

«Лайли ва Мажнун» янги талқинда

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида  Алишер Навоий достони асосида яратилган “Лайли ва Мажнун” спектакли  қайтадан саҳналаштирилди.
У  Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унда асосий ролларни Александр Бекжонов, Турғун Бекназаров сингари театрнинг  етакчи актёрлари ҳамда Дилором Иброҳимова, Равшан Иброҳимов сингари  ёш ижодкорлар ижро этишган.
Асар буюк  бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган бўлиб, шу кунларда томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Қадриятлар эъзози

Ганчкорлик қадимий санъат турларидан бири бўлиб, у юртимиздаги бир қатор ёдгорликларга фусун бахш этиб турибди. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қўқон, Фарғона, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги тарихий обидаларда айнан ганч нақшлари кенг қўлланилган. Мутахассислар таъкидлашича, ўтмиш ва бугунги кундаги ганч ўймакорлиги бир-биридан фарқ қилади.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Четверг, 04 Февраль 2016 00:00

Буюк шоирга эҳтиром

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб “Ҳақ сени севгай эл била бўлсанг...” мавзуида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти кенгаши ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, адабиётимизни ривожлантириш, навқирон авлодни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар этиб камолга етказиш Президентимиз раҳнамолигида маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади эканлиги таъкидланди.
—    Анжуманда фарзанд тарбиясида шоир ижодининг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди, — дейди Навоий давлат педагогика институти профессори Сулаймон Иноятов. — Зеро, ул зот қаламига мансуб асарларда маърифат, маънавият, инсонни улуғлаш каби ғоялар илгари сурилади. Шоир қаламга олган эзгу қарашларнинг бардавомлиги мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилинган жорий йилда халқимиз фаровонлигини янада ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оналик ҳамда болаликни ҳимоялаш, оилаларни қўллаб-қувватлаш, ота-онани эъзозлаш, ёшларга янада кўпроқ эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш сингари ибратли ишларда ўз ифодасини топмоқда.
Тадбирда ёшлар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ҳамда шоир ғазалларидан намуналар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР