XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 21 Апрель 2017

Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари юзасидан шу йил 5 январь, 7 февраль ҳамда 30 мартда ўтказилган йиғилишларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгилаб берилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда ушбу соҳадаги қонунчиликнинг амалиётга самарали татбиқ этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жорий йилнинг апрель ойида жойларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, мамлакат раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборотлар эшитилди.

Таъкидланганидек, жойларда соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш борасида бир қатор ижобий ишлар рўёбга чиқарилган. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида тиббиёт соҳасида тузилган алоҳида комиссиялар томонидан ҚВПларни мақбуллаштиришга доир таклифларнинг кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, тегишли маҳаллий Кенгашлар сессияларида кўриб чиқилиши таъминланган. Шунингдек, ҚВПлар ва поликлиникалар раҳбарларининг ахборотини маҳаллаларда, тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ахборотини эса маҳаллий Кенгашлар сессияларида эшитиш тизими йўлга қўйилган.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг масъулияти ортаётганлиги, республика ихтисослаштирилган марказларининг жойларда олиб бораётган саъй-ҳаракатлари, профилактика-патронаж ишларидаги ва тез ёрдам хизматларидаги ижобий ўзгаришлар аҳоли томонидан эътироф этилмоқда.

Айниқса, соғлиқни сақлаш соҳаси тизимини такомиллаштириш юзасидан жойларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги, ҚВПлар ва поликлиникаларнинг соат 8.00 дан 20.00 гача ишлаётганлиги, кўпгина зарур дори-дармонлар нархининг бирмунча арзонлаштирилганлиги, тез ёрдам соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдори -оширилганлиги аҳолини мамнун этаяпти.

Шу билан бирга, йиғилишда бирламчи тиббий-санитария хизмати кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш борасида бир қатор тизимли ишлар қилиниши лозимлигига урғу берилди. Жумладан,  мақбуллаштириш натижасида ҚВП ва поликлиникаларнинг фаолият юритишига асос бўладиган идоравий норматив ҳужжатларни қабул қилишни тезлаштириш, бирламчи тиббий хизматда кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Президентимизнинг қарорини бажаришда мутасадди идоралар ва вазирликларнинг жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатилди.

Йиғилишда, шунингдек, аҳолининг тиббий маданияти ва фуқароларнинг ўз саломатлигига масъуллигини оширишга йўналтирилган соғлом турмуш тарзи асосларини фаол тарғиб этиш масалаларига ҳам тўхтаб ўтилди. 

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган