XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 21 Апрель 2017

Ўзбекистон Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилди

Жорий йил 19 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 2015 йил 12 декабрда қабул қилинган Париж битимини Ўзбекистон имзолашига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Битимни мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр ўуломов имзолади. Ҳужжатни имзолаш маросимида БМТ томонидан Ташкилот Котибияти Ҳуқуқшунослик бошқармасининг Шартномалар секцияси раҳбари С. Виллалпандо иштирок этди.

БМТ вакили ушбу ҳужжатни имзолагани билан Ўзбекистонни қутлади. У иқлим ўзгариши масалалари ҳамиша ташкилотнинг ва жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътиборида бўлишини ҳамда мазкур битимнинг ҳаётга татбиқ қилиниши Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун улкан аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Маросим чоғида томонлар ҳавога чиқариладиган зарарли чиқиндилар ҳажмини қисқартиришга ҳамда иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорликни мустаҳкамлаш имконини берадиган Париж битими БМТга аъзо давлатлар учун ўзига хос “йўл харитаси” бўлиб хизмат қилишига умид билдирди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Париж битимини имзолаган мамлакатлар рўйхатига киритилгани ҳақида ахборот материали тайёрланиб, БМТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида тарқатилди. Ҳужжат имзоланганидан сўнг Битимнинг асл нусхаси сақлаш учун мазкур вазифа ижроси ташкилот Бош котиби мутасаддилигида бўлган БМТ Депозитарийсига тақдим этилди.

Бизнинг маълумот: Париж битими иқлим ўзгариши, 2020 йилдан атмосферада иссиқлик газлари миқдорини камайтириш юзасидан чора-тадбирларни тартибга солиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастлабки Конвенцияси доирасида қабул қилинган ҳужжат ҳисобланади. Мазкур битим 2015 йил 12 декабрда Парижда бўлиб ўтган Иқлим бўйича конференцияси чоғида Киото протоколининг ривожи сифатида қабул қилинган. Битимдан кўзланган мақсад БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича дастлабки -Конвенцияси “ҳаётга татбиқ этилишини фаоллаштириш”, хусусан, ҳароратнинг глобал ўсишини Цельсий шкаласи бўйича ўртача 2°C даражадан паст ҳолатда ушлаб туриш ва  ҳарорат ўсиши Цельсий шкаласи бўйича 1,5 даражада чекланиши учун саъй-ҳаракатларни ишга солиш билан изоҳланади. 

«Жаҳон» АА.

Нью-Йорк

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган