Хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 20 Апрель 2017

Хусусийлаштирилган корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартиришга қаратилган тизимли ва институционал ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулкнинг устувор роли ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва  либераллаштиришдаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Жорий йил 18 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон хусусий мулк ва тадбиркорликни тараққий топтиришга оид давлат сиёсатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда бу борада аниқ чоралар белгиланган.  

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони билан бир қаторда, “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳуқуқий нуқтаи назардан, ҳуқуқни қўллаш интизомини кучайтиришга кўмаклашувчи, тегишли ҳужжатларда белгиланган чораларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини юксалтиришга қаратилган ижобий амалиёт ҳисобланади.  

Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил қилинди. Шу тариқа давлат ушбу орган орқали хусусий секторга кўмаклашади ва бу, ўз навбатида, тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторларга кенг имкониятларни очиб беради.  

Маълумки, Президентимиз мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида “ноль” қиймати бўйича сотилган 1027 та объектдан фойдаланиш самарадорлиги пастлигини таъкидлаган эди. Шу муносабат билан хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама кенг қўллаб-қувватлаш, шу асосда янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш янги давлат қўмитасининг устувор вазифалари сифатида белгилаб қўйилди. Қўмита, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан мустаҳкам ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштиради, республика ва ҳудудлар даражасидаги барча тадбиркорлик субъектининг ҳисобга олинишини таъминлайди.

Бунинг учун мавжуд барча ресурсни амалиётга татбиқ этиш, зарур бўлса, сифат жиҳатидан янги шарт-шароитлар яратиш, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятидан кенг ва самарали фойдаланиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган объектлар реестрини, шунингдек, давлат активлари реестрини шакллантириш қўмитанинг яна бир устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этилди. Маълумотлар базаси ва тегишли реестрларнинг сифатли ишлашини таъминлаш, ўз навбатида, солиқ, статистика ва кадастр органларига хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланилаётгани бўйича ижобий ва салбий тенденцияларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. 

Таъкидлаш жоизки, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тадбиркорлар манфаати йўлида самарали ишлаши, мамлакат иқтисодиётига фойда келтириши, аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилиши лозим. Фармонга кўра, хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарувга ўқитиш кўзда тутилгани бу борада муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ўқув машғулотлари 2017 йил 1 июндан бошлаб, касб-ҳунар коллежларининг биноларида ўқув машғулотларидан бўш вақтда фаолият юритади. 

Ўз навбатида, биз, депутатлар Президентимизнинг ушбу Фармон ва қарорининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтиришимиз, тадбиркорлар билан учрашувларда соҳадаги янгиликларнинг аҳамиятига эътибор қаратган ҳолда, уни тарғиб этишимиз мақсадга мувофиқдир. Албатта, буларнинг барчаси пировардида миллий иқтисодиётимизнинг ҳал қилувчи кучи ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Э. ШУКУРОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР