XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 14 Апрель 2017

Асосий мақсад — судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш

Суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш мамлакатимизни янада тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 12 апрелда имзоланган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Ўткир ХОЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

— Жамиятда қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар суд-ҳуқуқ ислоҳотлари кўламини ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Бинобарин, яқинда қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, “Судлар тўғрисида”ги Қонунга, Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ташкил этилиб, унга судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини моддий ҳамда ижтимоий таъминлашни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Бу, шубҳасиз, суд органларига ўз таъминотини мустақил амалга оширишларига замин яратади. Айни чоғда ҳар бир суд иши одил ва ҳаққоний олиб борилишини кафолатлайди.

Ўз навбатида, биз, депутатлар суд-ҳуқуқ соҳасига оид мазкур янгиликларни аҳоли ўртасида кенг тушунтиришимиз, тарғибот тадбирларини кучайтириш орқали фуқаролар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, манфаатларини таъминлашга аҳамият қаратишимиз, бу борада парламент назоратининг таъсирчан механизмларидан самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир. 

Амирхон СИДИҚОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяси:

— Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга барча зарур шарт-шароит яратилмоқда. Мазкур Қонунга биноан, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилгани бунинг амалий ифодасидир. Бунда мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилмоқда. 

Иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг Қонунда муфассал ифодалангани унинг аҳамиятли жиҳатларидан биридир. Хусусан, унда белгиланганидек, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар иқтисодий судга ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилиши мумкин. Бу эса тадбиркорлар вақтининг унумли сарфланишида муҳим ўрин тутади. 

Айтиш жоизки, хўжалик судларининг тегишли Кодексда белгиланган барча ваколати иқтисодий судлар томонидан амалга оширилади. 

Бу янгиликлар мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини янада кучайтириш, тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади.

Исломиддин АБРОРОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси:

— Мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини ва таъсирчанлигини ошириш, судларни ихтисослаштириш, пировардида одил судловни қарор топтиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг охирги ялпи мажлисида маъқулланган ва кеча матбуотда эълон қилинган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун замиридаги мақсад-муддао ҳам аслида шудир.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиз ҳамда туман (шаҳар)ларда маъмурий судларнинг ташкил этилиши муносабати билан Фуқаролик процессуал кодексига маъмурий судларда суд ишларини юритишга оид янги норма киритилди. Маъмурий судларга давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича ишлар тааллуқли бўлиб, суд ишларини юритиш тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади. 

Дарҳақиқат, маъмурий судларнинг йўлга қўйилиши давлат, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги оммавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. 

Ихтиёр ҚОСИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси:

— Суд-ҳуқуқ тизими ривожини, табиийки, юқори малакали юридик кадрларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу маънода, “Судлар тўғрисида”ги Қонун судьянинг ваколат муддати ва уни ҳисоблаш тартиби ҳамда суд раисларининг ваколат муддатларини белгиловчи янги нормалар билан мустаҳкамлангани ҳаётий заруратдир. Бу эса юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантиришга хизмат қилади.

Эндиликда судья лавозимига биринчи марта беш йиллик муддатга, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига тайинланиш ёки сайланиш амалиёти жорий этилади. Судья ўз ваколати муддати давомида -бошқа судьялик лавозимига Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қайта тайинланиши мумкин. 

Бундан ташқари, Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьялари учун судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши етмиш ёшни, бошқа судларнинг судьялари учун эса олтмиш беш ёшни ташкил этади. 

Қонун билан судьялар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган механизм янада такомиллаштирилгани ҳам алоҳида эътиборга молик жиҳатдир. 

«Халқ сўзи» мухбирлари 

Зиёда АШУРОВА,

Фарида МАҲКАМОВА

ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган