XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 15 Март 2017

Эрон делегациясининг учрашувлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон — Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Унда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларидаги алоқаларни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани таъкидланди. Давлатлараро муносабатлар, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар ривожида ижобий тенденциялар кузатилаётгани қайд этилди.

Музокарада вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш икки томонлама муносабатларга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорликнинг Ўзбекистон ва Эрон манфаатларига мос келувчи йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини бериши таъкидланди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Эрон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам музокара ўтказди. 

Мамлакатларимиз ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириши учун шартномавий-ҳуқуқий асос -яратилган. Савдо-иқтисодий алоқалар, сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, ўзаро савдо имтиёзлари, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик борасида эришилган келишувлар амал қилмоқда. Ўзбекистонда Эрон сармояси иштирокида тузилган 120 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 

Учрашувда иқтисодиёт, савдо, транспорт ва транзит каби соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Ўмон минтақалараро транспорт коридорини ишга тушириш ўзаро ҳамкорлик ривожида алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилди.

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+