XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 14 Март 2017

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолияти парламент назоратида

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

Мазкур масаланинг муҳимлиги ва долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини, хусусан, ихтисос-лаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш жараёнларига фаол киришдилар.

2017 йилнинг 13 март куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия ва Республика ихтисослаштирилган урология марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш лозим, йиғилишдан аввал парламент аъзолари жойларда ҳақиқий ҳолатни чуқур ўргандилар. Депутатлар юқорида кўрсатилган тиббиёт муассасалари фаолиятининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ келиши, хусусан, фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқининг амалга оширилишини таҳлил қилдилар.

Депутатлар ўз чиқишларида тиббиёт муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари етарли даражада ижро этилмаётганлиги, Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар суст бажарилаётганлиги каби қатор масалаларга эътибор қаратдилар. Ушбу соҳада фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, тиббий хизматларнинг қимматлиги ҳамда ҳудудларда муассасалар филиалларининг мавжуд эмаслиги боис хизматлардан фойдаланиш имкони йўқлиги билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди. Ҳар бир ихтисослаштирилган тиббиёт маркази республикамиз ҳудудларида ўз филиалларини ривожлантиришга доир дастурларига эга бўлиши, жаҳон миқёсидаги етакчи тиббиёт марказлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиши, марказларнинг ихтисослашуви йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириши лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда депутатлар мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш, қонун ҳужжатларини ва унга доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда ҳокимиятнинг ваколатли ва ижро этувчи бўғинлари самарали ҳамкорлиги борасидаги тизимли фаолиятининг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мажлис якунига кўра, Қонунчилик палатаси тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар батафсил белгиланган тегишли қарор қабул қилди. Ушбу вазифаларнинг ижро этилиши устидан депутатлар томонидан самарали парламент назорати таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган