XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 11 Март 2017

Ахборот

2017 йил 10 март куни Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси — Хавфсизлик кенгаши котиби В. Жумаканов бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлди.

Икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида барқарорлик ва хавфсизликка рахна соладиган замонавий таҳдид ва хатарларга, диний экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция ва бошқа хавфларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Музокаралар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича икки мамлакат позицияси бир-бирига мос ва ўхшаш эканини тасдиқлади. 

Юзага келадиган замонавий таҳдид ва хавфларга биргаликда қарши туриш учун ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Икки давлат кўп қиррали муносабатларни 2013 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республи-каси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳида янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди. 

Икки мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг изчил ривожланишида муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. 

В. Жумаканов тадбирни юксак савияда ташкил этгани ва ҳар икки томон учун долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. 

ЎзА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган