XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 17 Февраль 2017

Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитдилар.

Ушбу масала дастлаб сиёсий партиялар фракцияларининг ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг мажлисларида батафсил муҳокама қилинган эди. Ўтказилган мажлислар давомида депутатлар томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ҳал этишда омбудсманнинг бевосита қатнашиши орқали унинг фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билдирилди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили У. Муҳаммадиев ҳисобот билан сўзга чиқди. Омбудсман фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоялаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзи томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида депутатларга маълумот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2016 йил давлат, жамият ҳамда фуқароларнинг ўзаро муносабатлари тизимини тубдан ўзгартирган воқеаларга тўла бўлди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга, марказда ҳамда жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини очишга доир қарорлари алоҳида аҳамиятга эгадир. Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Киритилаётган ушбу янгиликлар умумий мақсад — давлат ҳамда жамиятнинг жадал ривожланишини таъминлаш, фуқароларнинг муносиб ва фаровон ҳаёти учун шароитлар яратиш, уларнинг шахсий, сиёсий, социал ҳамда иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали амалга оширишдан иборат.

Қабул қилинаётган қарорларни, норматив-ҳуқуқий ҳамда дастурий ҳужжатларни муҳокама этишда давлатнинг юқори даражада очиқ бўлиши охирги пайтлардаги ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бу жамиятнинг яратувчанлик имкониятини бирлаштириш, ҳар бир фуқарога мамлакатимиз Президенти раҳбарлиги остида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар йўналишининг фаол ва амалдаги иштирокчисига айланиш имконини берди.

“Адолат — қонун устуворлигида” тамойили омбудсман фаолиятининг асосига айланди.

2016 йилда омбудсман томонидан Виртуал қабулхона ҳамда “1096” рақамли тўғридан-тўғри алоқа телефони очилди.

Омбудсман 2016 йилда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишнинг барча босқичида фаол иштирок этди. Омбудсман назорат-таҳлил фаолиятининг материалларидан парламент эшитувлари жараёнида, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари вакилларининг маърузаларини муҳокама қилиш чоғида кенг фойдаланилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш доирасида омбудсман томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аёллар, тўлиқ бўлмаган оилаларда тарбияланаётган болалар, етим болалар ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни ҳамда ижтимоий онгни юксалтириш фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини комплекс ҳимоялашга доир чора-тадбирларнинг таркибий қисми ҳисобланади. 2016 йилда омбудсман томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳамда ўзгаришларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ва мамлакатимизни ҳамда унинг минтақаларини социал-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга доир республика ҳамда минтақа даражасидаги туркум тадбирлар ўтказилди.

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, жойларда жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган социал-иқтисодий ва маданий дастурларга кам таъминланган оилалар аъзоларини, аёлларни, ёшларни ҳамда кекса ёшдаги фуқароларни жалб этишга доир манзилли фаолият чоғида омбудсманнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги чуқур ижтимоий аҳамиятга эга бўлди.

Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра, парламент юқори палатаси томонидан қабул қилинган амнистия ҳужжатини татбиқ этишнинг қонунийлиги ҳамда холислиги устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашди.

Ўзбекистон омбудсмани Халқаро омбудсман институтининг, Европа омбудсман институтининг ҳамда Осиё омбудсманлар уюшмасининг аъзоси ҳисобланади. Омбудсман халқаро алоқаларининг ривожланишини таҳлил қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига ва Давлат дастурларига жаҳон ҳамжамиятининг қизиқиши анча ошганлигидан гувоҳлик беради. Омбудсманнинг халқаро форумларда иштирок этиши инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон тажрибасини очиб бериш имконини яратди. Халқаро тадбирлар давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Литва, Латвия, Туркия ва бир қатор бошқа мамлакатлар омбудсманлари билан учрашувлар ўтказилди.

Омбудсман ҳисоботини муҳокама қилиш мобайнида сиёсий партиялар фракцияларининг ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг вакиллари сўзга чиқди. Улар томонидан давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали мажлисдаги ва 2016 йил 14 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги чиқишларидан келиб чиқувчи вазифаларни амалга оширишга доир тавсиялар билдирилди. Шунингдек, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир Давлат дастурини ижро этиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди. Хусусан, депутатлар фикрига кўра, омбудсман ҳузурида фаолият юритувчи Инсон конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш бўйича комиссиянинг ҳамда Экспертлар гуруҳининг фаолиятини, омбудсман минтақавий вакилларининг ишини кучайтириш зарур. Бундан ташқари, омбудсман томонидан мунтазам равишда республикамизнинг чекка минтақаларида жисмоний ва юридик шахслар қабулини ўтказиш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг сайёр мониторинг қилиш дастурларида иштирок этиш, туманлар ва шаҳарларда инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга доир назорат-таҳлил фаолияти материалларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига киритишнинг долзарблиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳар томонлама муҳокама этиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни маъқулладилар ҳамда тегишли қарор қабул қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган