XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 17 Февраль 2017

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи

Давлатимиз раҳбари Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал тараққий топишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ҳамда барча соҳани эркинлаштириш билан боғлиқ муҳим чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичида ушбу лойиҳаларни расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг мажбурийлиги, шунингдек, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда тегишли илмий-тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилган.

Дарҳақиқат,  аҳолида фаол фуқаролик позициясини кучайтириш учун уларда ҳуқуқий маданиятни изчил юксалтириш лозим.

Бу эса миллий қонунчилигимиз мазмун-моҳиятини, янгидан қабул қилинган ёки ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мақсад ҳамда талабларни кенг жамоатчиликка тезкор ва муфассал етказиб боришни тақозо этади. Бошқача айтганда, қонунчиликка киритилаётган янгиликлар ўз вақтида тегишли масъулларга, халққа етказилмайдиган бўлса, уларнинг ижроси ҳавода муаллақ осилиб қолади. Бу муаммони ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли, сўзсиз, ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича соатдек аниқ ишлайдиган механизмни яратиш ҳисобланади.

Президентимизнинг шу йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу мақсадга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир. 

Қарорга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилинганидан кейин  унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботини олиб боришга масъул бўлган давлат органлари аниқ кўрсатилади.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга, яъни унинг концепцияси, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослов жадвали қоғоз ҳамда электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади. Адлия вазирлиги бир кунлик муддатда ушбу ҳужжатларнинг электрон шаклда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган рўйхат бўйича давлат органлари ва ташкилотларига етказилишини таъминлайди. Шу билан бирга,  янги қабул қилинган ҳужжатларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштиради ҳамда ҳар ҳафта Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиб боради. 

Ушбу Миллий базада Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорлари, Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтириш бериш тўғрисидаги қарорлари улар имзоланган кундан  эътиборан  бир кун ичида электрон шаклда жойлаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг электрон шаклларини улар кучга кирган кундан эътиборан бир кун ичида Миллий базага жойлаштириши назарда тутилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказиш бўйича барча давлат органи томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бинобарин, аҳоли кенг қатлами билан ўтказиладиган бундай жонли мулоқотлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг самарали шаклидир.

Умуман олганда, қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳуқуқий тарғиботни янги босқичга олиб чиқиб, пировардида қонунчилигимиздаги ўзгаришлардан фуқаролар хабардорлигини изчил ошириб боришга, барча жабҳада қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Ботир МАТМУРАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган