XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 16 Февраль 2017

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси

Пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбир Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Таъкидландики, кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, илмий-техникавий, нефть-газ, қурилиш, озиқ-овқат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳалардаги алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. Натижада бугунги кунга келиб, Ўзбекистон ва Россия ишончли ҳамда муҳим стратегик ҳамкор давлатларга айланди. 

Йиғилишда комиссия ҳамраислари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Д. Козак  дўстона ҳамда ўзаро манфаатли алоқалар янги босқичларда намоён бўлаётганини қайд этди. Бунда юртимиздаги макроиқтисодий барқарорлик, тармоқларда кузатилаётган юқори ўсиш суръатлари, саноатнинг изчил диверсификация ва модернизация қилинаётгани, хорижий сармоядорлар учун яратилаётган қулай бизнес муҳити муҳим омил бўлаяпти, албатта. Шу боис россиялик ишбилармону инвесторларнинг мамлакатимизга қизиқиши йил сайин ортиб, улар билан биргаликда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилаяпти. 

Шунингдек, Россия Федерацияси ташқи савдо борасида ҳам Ўзбекистоннинг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этгани ана шундан далолат беради. 

Айни пайтда юртимизда россиялик ишбилармонлар иштирокида 961  корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 151 таси тўлиқ хорижий сармоя асосида ташкил этилган. Ўз навбатида, Россия Федерациясида ўзбекистонликлар томонидан 569 та ишлаб чиқариш субъекти фаолияти йўлга қўйилган.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Россия ҳукуматлараро комиссиясининг аввалги йиғилиши 2016 йилнинг март ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган эди. Галдаги анжуманда ўша учрашувда келишилган масалалар натижадорлиги муҳокама қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини юқори баҳолаш баробарида, алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини алоҳида қайд этишди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган