XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 15 Февраль 2017

Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби

Бугунги кунда барча жабҳадаги изчил ислоҳотлар жараёнида қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этилиши белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишига имкон беради. Бу, ўз навбатида, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти унинг ижрочиларига, шунингдек, кенг аҳоли қатламига тезкор етказилишига бевосита боғлиқ.

Шу маънода, мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамият ҳаётидаги таъсирини оширишга хизмат қилиши баробарида, қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини комплекс тартибга солишга қаратилгани билан ниҳоятда  аҳамиятлидир. 

Бинобарин, мазкур қарорда вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви  ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш вазифаси белгиланди.

Бу эса, ўз навбатида, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг аҳолига тушунтириш, тегишли қонун ҳужжатлари матнидан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишга имкон яратишни талаб этади.

Қарорнинг эътиборга молик яна бир муҳим жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳалари матнларида тегишли қонунлар қабул қилинганидан сўнг унинг ижросини таъминлаш ҳамда ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириш бўйича масъул бўлган давлат органлари кўрсатилиши белгиланганидир. Албатта, мазкур ҳуқуқий механизмнинг қонунчилик жараёнига татбиқ этилиши мамлакатда қонун устуворлиги принципининг амалий аҳамиятини янада юксалтиради. Айни чоғда қабул қилинган қонун жамият ҳаётига қисқа муддатда сингиб, ислоҳотлар самарасини оширади.

Ҳуқуқий ҳужжатда қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти тарғиб этилиши нафақат унинг матнидаги нормалар асосида, балки  ишлаб чиқиш жараёнида тайёрланган ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга амалга оширилиши назарда тутилгани, алоҳида қайд этиш жоизки, фуқароларга қонуннинг қабул қилиниши билан боғлиқ барча материалдан тўлиқ танишиш имконини яратади. Шунингдек, бу уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, мамлакатимиз тараққиётига дахлдорлик ҳиссини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.  

Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнининг бевосита иштирокчилари бўлган депутатлар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларида унинг ижроси, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунтириш бўйича масъул бўлган давлат органлари кўрсатилишига эътибор қаратилиши қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтиришда қарорда белгиланган вазифаларга мос ҳолда фаолиятини такомиллаштиришни талаб этади. 

Бундан ташқари, қарор билан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссияларини ташкил этиш белгилангани диққатга сазовор. Зеро, уларга давр талаби ҳамда аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот ҳамда маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш каби бир қатор вазифалар юклатилди. Идоралараро комиссиялар таркибида адлия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, давлат бошқаруви органлари, таълим муассасаларининг  вакиллари билан бир қаторда, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам фаолият олиб борадилар. 

Умуман айтганда, мазкур қарор мамлакатда қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ҳамда бир хил қўллаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Мухтабар ҲУСАНОВА, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган