XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 15 Февраль 2017

Аҳоли фаровонлигини юксалтириш

парламент аъзолари иштирокида ўтказилган учрашувларнинг бош мавзуси бўлди

Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари иштирокида 14 февраль куни халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ва туман идоралари раҳбарлари, тумандаги хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар ҳамда фермерлар қатнашди.

Очиқ ва танқидий мулоқот руҳида ўтказилган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари томонидан 10 кун давомида тумандаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш идораларининг амалдаги қонун ҳужжатларини қай даражада ижро этаётгани, парламент аъзоларининг туман аҳолиси билан ўтказган бевосита мулоқотлари чоғидаги ўрганиш натижалари батафсил кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, туманда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, умуман, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар бажарилган. Ишбилармонларга кредит маблағлари ажратилишига эътибор кучайтирилган. Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган, ишбилармонларга давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган айбдор шахсларга нисбатан интизомий ҳамда маъмурий чоралар қўлланилган. Натижада ўтган йилдагига нисбатан тадбиркорлик субъектлари сони 102,2 фоиз ўсган.

Туманда аҳолини оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани туфайли шу шаклдаги тадбиркорлик субъектлари сони ҳанузгача камлиги айтиб ўтилди. Қолаверса, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаган.

Олий Мажлис палаталари тасдиқлаган Бандлик дастури доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тумандаги давлат идоралари иши самарадорлиги қониқарли даражада эмас. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, айниқса, ёш қизларни иш билан таъминлашда юзаки ёндашув ҳамда расмиятчилик ҳолатлари мавжуд. 

Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунларни ижро этиш бўйича, жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини замон талаблари даражасида қайта кўриб чиқиш, олий малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш ва зарур дори-дармонларни етказиб бериш лозим.

Туманда 3 минг 130 нафар мактабгача ёшдаги болалар ёки жами болаларнинг атиги 9 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу ишга мутасадди бўлган идоралар раҳбарларининг лоқайдлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, туманда аҳолига савдо ва маиший, коммунал хизмат кўрсатиш даражаси ҳам замон талабларидан орқада қолмоқда. Жумладан, туман электр тармоқлари корхонасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш етарли даражада эмаслиги уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу каби ҳолатлар газ ҳамда сув таъминотида ҳам мавжуд.

Экология ва атроф-муҳит тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишда ҳам изчиллик етишмайди. Хусусан, туман ободонлаштириш бўлими томонидан жойларда чиқиндиларни белгиланган ҳудудларга олиб чиқиш бўйича ишлар тўғри йўлга қўйилмагани танқидий муҳокама қилинди. 

Сессияда прокуратура, ички ишлар ҳамда бошқа давлат идораларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни янада жонлантириш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий таклифлар айтилди. 

Тумандаги аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи идоралар, хусусан, электр, газ ва сув таъминоти, ер кадастри, банк ҳамда молия муассасалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов иштирок этди. 

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган