XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 15 Февраль 2017

Иқтисодиётни бошқариш: қонунчилик ва амалиёт

Пойтахтимизда Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳамда Марказий банк томонидан “Иқтисодиётни бошқаришни янада либераллаштириш шароитида банк тизимининг барқарорлиги: қонунчилик ва амалиёт” мавзуида илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда Сенат аъзолари, банк тизими, манфаатдор вазирлик ҳамда давлат қўмиталари вакиллари, олим ва тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат кучайиб бораётган бугунги шароит Ўзбекистонни янада барқарор ҳамда жадал суръатлар билан ривожлантириш, халқаро молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш учун янги стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда. Бинобарин, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ҳамда жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳасини либераллаштириш, мамлакатни модернизациялашнинг муҳим устувор йўналишларига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, яқинда Президентимиз Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Беш йилга мўлжалланган Стратегияда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принцип ва механизмларини жорий этиш, миллий валюта ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга -солишнинг илғор бозор механизмларини ҳаётга босқичма-босқич татбиқ қилишга оид устувор вазифалар  кўзда тутилди.

Буларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш Пул-кредит сиёсатининг устувор йўналишларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бинобарин, Молия-банк тизимини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли параметрларда 2017 — 2021 йилларда банк тизимининг жами капиталини 2 баробар, депозитлар ҳажмини, хусусан, омонатларни 2,1 баробар кўпайтириш режалаштирилган. Банклар капитали ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлаш инвестиция кредитлари ҳажмини 1,7 баробар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришни 2,2 баробар оширишни таъминлайди.

Сенаторлар томонидан мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши ортиб бораётгани қайд этилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бизнес лойиҳаларини молиялаш банклар зиммасига ҳам муайян вазифалар юкламоқда. Шу боис Кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи кафолатлаш жамғармасини ташкил этиш ғояси илгари сурилди.

Мазкур жамғарма фаолияти йўлга қўйилгач, бизнесга энди киришган, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган, лекин кредит таъминотига эга бўлмаган тадбиркор жамғарма кафолати асосида ўз лойиҳаларини молиялаштиришга эришади. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектларининг давлат аҳамиятига молик лойиҳаларини амалга ошириш, молиялаштириш самарадорлиги ҳамда имтиёзли кредитларнинг аниқ мақсадлар бўйича йўналтирилишини таъминлайди.

Анжуманда банк тизимини такомиллаштиришга қаратилган чоралар кредит ташкилотлари рақобатдошлигини ошириб, хўжалик субъектлари ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатларни юқори поғонага олиб чиқиши, умуман, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қулай шароит яратиши таъкидланди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган