XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 12 Январь 2017

Фракция фаолияти таҳлил этилди ва истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Уни фракция раҳбари С. Отамуратов олиб борди.

Депутатлар, партия Марказий кенгаши ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда фракциянинг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар ва фойдаланилмаган имкониятлар танқидий таҳлил этилди, истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Таъкидланганидек, ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, депутатлар назоратининг қонунда назарда тутилган шаклларидан фойдаланишни таъминлаш демократик ислоҳотларнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу мақсадда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ижро қилувчи тузилмалар раҳбарларининг тегишли тармоқларда қонунлар, муҳим давлат дастурларининг бажарилишини ўрганиш ҳамда ахборотини эшитиш амалиёти рўёбга чиқарилди.

Хусусан, фракция ташаббуси билан ўтган йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишининг бориши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди. Эшитув натижасида парламент қуйи палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди ва бугунги кунда ижроси таъминланмоқда. 

Шунингдек, Қонунчилик палатаси мажлисида маданият ва спорт ишлари вазирининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳақида”ги ахбороти эшитилди. Эшитув якунида фракциянинг ишчи гуруҳи ташкил этилиб, мазкур Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрланди ҳамда экспертлар гуруҳи муҳокамасига тақдим қилинди.

Бундан ташқари, фракция аъзолари иштирокида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 8 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ўтказилган 40 дан ортиқ тадбирларда 150 дан зиёд масалалар кўриб чиқилди. 

Ҳисобот даврида “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари биргаликда Демократик кучлар блокини ташкил этгани, ҳамкорликда ўтказилган йиғилишларда бир нечта қонун лойиҳалари юзасидан Блокнинг нуқтаи назари шакллантирилгани ҳамда уни Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида қабул қилинишига эришилгани таъкидланди.  

Йиғилишда фракция ташаббуси билан электорат манфаатларига хизмат қилувчи 50 дан ортиқ ташкил этилган тадбирлар ва уларда қонун лойиҳалари ҳамда давлат дастурлари бўйича депутатлар амалга ошираётган ишлар тўғрисида ахборотлар берилди. 

Қайд этилганидек, ЎзМТДП фракцияси аъзолари 2016 йилда ўз сайлов округларида аҳоли билан мингдан зиёд учрашувлар ўтказди. Уларда 76 мингдан ортиқ сайловчилар қамраб олинди. Сайлов округларидаги фаолияти давомида минг нафардан зиёд фуқаролар фракция аъзолари томонидан бевосита қабул қилиниб, кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилди. 

Жойлардаги учрашувларда сайловчилар томонидан 3 200 дан ортиқ масалалар кўтарилган бўлиб, маҳаллий ҳокимлик ва давлат бошқаруви органлари билан биргаликда уларни ҳал этиш юзасидан қатор ишлар рўёбга чиқарилди. Сайловчилар кўтарган масалаларнинг 974 таси жойларда ҳал этилди, мурожаатларнинг 521 таси маҳаллий давлат органларига, 262 таси эса республика ташкилотларига юборилди ва уларнинг ижроси доимий равишда депутатлар назорати остига олинди.

Йиғилишда олиб борилган ижобий ишлар билан бир қаторда, қонун ташаббускорлиги ҳамда назорат-таҳлил фаолиятида айрим камчиликлар кўзга ташланаётгани таъкидланди. Бу борада партия электорати манфаатларига қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича етарли даражада ташаббускорлик сезилмагани айтиб ўтилди. 

Якунда фракция аъзолари томонидан жорий йил иш режасини ишлаб чиқишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  маърузаси, шунингдек, Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида белгиланган вазифалар ҳамда уларда илгари сурилган ғоя ва таклифлар инобатга олиниши белгиланди.

 

Зиёда АШУРОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган