XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 12 Январь 2017

Қонун устуворлигини таъминлаш —  юксак масъулиятли ва шарафли бурчимиздир

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги Қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Бу барча бўғиндаги прокуратура органлари, хусусан, пойтахт прокуратураси ходимларига ҳам алоҳида фахр ва ғурур бағишлайди.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва -эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотлар янада кенг қамров ва шиддат билан давом эттирилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда шуни англаб етдимки, ҳар бир инсон дардига, муаммосига худди ўзимнинг дардимга муносабат билдиргандек ёндашмоғим, жамият ва давлат ҳаётида юз бераётган воқеаларга кузатувчи бўлиб қолмаслигим, бўлаётган улкан ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини кескин оширишим зарур.

Давлатимиз раҳбарининг халқ хизматидаги давлат идоралари, шу жумладан, прокуратура органлари ходимлари ҳам, авваламбор, дунёқарашларини ўзгартиришлари лозимлиги борасидаги танқидий сўзлари замирида “Инсон манфаати ва ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун” деган ғоя ётганлигини, бу юксак онг билан англаб етилиши лозим бўлган ҳақиқат эканлигини, аминманки, тадбирда иштирок этган ҳар бир ходим тушуниб етди. 

Сир эмаски, замонавий ахборот технологиялари орқали бугунги кунда оддий инсонларнинг мансабдор шахслар хатти-ҳаракатларини кузатиш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда. Давлат хизматидаги ҳар қандай ходим буни тўлиқ англаб етган ҳолда, ушбу имкониятлардан фуқароларга янада яқинлашиш ва улар билан бевосита мулоқот қилиш йўлида фойдаланиши зарур.

Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган жорий йилдан бошлаб барча даражадаги прокуратура органлари раҳбарларининг аҳоли -олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилиши, албатта, улар фаолиятининг аниқ натижалар асосида адолатли баҳоланишига имкон беради. 

Ўз навбатида, прокуратура фаолиятида ошкораликни таъминлаш унинг обрўсини ва аҳолининг прокурорларга нисбатан бўлган ишончини оширади, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашдаги роли ва аҳамиятини юксалтиради.

Маълумки, ҳар қандай жамиятда ҳуқуқ замон билан ҳамнафас такомиллашиб, ривожланиб бориши ҳаётий қонуниятдир. 

Учрашувда миллий қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларнинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, хусусий мулк дахлсизлиги ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органлари зиммасига шарафли, айни вақтда масъулиятли вазифалар қўйилди. Айниқса, Президентимизнинг тадбиркорлик фаолиятининг ривожига алоҳида эътибор қаратиб, ҳар қайси вилоят ва туман-шаҳар прокурорларининг фаолиятига тегишли ҳудудда ташкил этилган янги тадбиркорлик субъектлари сони ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси аҳволига қараб баҳо берилишига оид тизимни жорий этиш ҳақидаги ташаббуслари прокурорлар зиммасига улкан масъулият юклади.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг “халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда том маънода қарор топтириш — энг асосий вазифамизга айланиши шарт” деган талаблари бирорта прокуратура ходимини бефарқ қолдирмади.

Учрашув якунида прокуратура органларининг ҳар бир ходими фаолиятнинг барча йўналиши бўйича маърузада кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, уларни тўлиқ бартараф этиш учун бор салоҳияти, билим ҳамда -тажрибасини сафарбар этишга, билдирилган ишонч ва эътиборни юксак қадрлаб, уни садоқатли хизмати билан оқлашга аҳд қилди.

 

Ботир ҚУДРАТХОДЖАЕВ, 

Тошкент шаҳар прокурори.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган