XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 11 Январь 2017

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар

Давлат солиқ қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармон соҳа вакиллари учун олти кунлик кўргазмали семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини ҳаётга татбиқ қилиш кераклиги белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад солиқ ҳамда бюджет сиёсатининг 2017 йилги асосий йўналишлари қабул қилинганлиги боис солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор этишдан иборатдир.

Республикамизда иқтисодий муносабатларни либераллаштириш ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан, бевосита солиқ соҳасига оид 3 та Қонун, Президентимизнинг 2 та Фармони ва 5 та қарори қабул қилинди.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қулай солиқ муҳити яратиш ва солиқ маъмурчилигининг самарадорлигини ошириш тенденцияси сақланиб қолинди. 

Хусусан, ўтган йил якунида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, уларга биноан, турли йўналишлар бўйича енгилликлар берилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига биноан берилган имтиёзлар  муддати узайтирилди. Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритувчи юридик шахсларни фойда ва ягона солиқ тўлови тўлашдан  озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари 12 та фаолият тури, шундан 4 таси республиканинг барча ҳудуди ва 8 таси қишлоқ жойларда амалга оширилганлиги учун 2020 йилгача татбиқ этилиши белгиланди. Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқарувчилар учун ҳамда республикамизда автомобиль саноатини янада ривожлантириш мақсадида берилган солиқ имтиёзлари ҳам худди шу муддатгача, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётларга берилган имтиёзлар муддати эса 2019 йилгача узайтирилди. 

Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тартибларини соддалаштириш ва бир хиллаштириш мақсадида 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан бошқа тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ягона ижтимоий тўловни ҳар бир ходим учун ойига минимал иш ҳақига каррали миқдорда ҳисоблашнинг амалдаги тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига ҳам татбиқ этила бошланди.

Бундан  ташқари, асосий солиқ турлари бўйича ставкалар жорий йилда ҳам ўтган йилдагидек сақланиб қолинди. Яъни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, юридик шахсларнинг фойда (7,5 фоиз), мол-мулк (5 фоиз), ягона (0,95 фоиз) ер ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш (8 фоиз), шунингдек, экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиқларининг регрессив ставкаси 2016 йилдагидек қўлланилади. 

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳам 2016 йил даражасида сақлаб қолиниши баробарида, 2017 йил 1 январдан ҳунармандларга (қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича) энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида қатъий белгиланган солиқни тўлаш жорий этилди. Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича тўловлар ставкалари эса ўтган йил даражасида қолдирилди.

Юртимизга инвестиция киритиб, рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш мақсадида хорижий инвесторлар учун ҳам бир қатор енгиллик ва имтиёзлар жорий этилди.

Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрда қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарида иқтисодиётнинг реал секторларига инвестиция киритиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида, солиқ ва божхона имтиёзлари бир хиллаштирилди.

Фармонга асосан, ушбу зоналар иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача ер солиғи, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалардан ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланадилар.

— Телекоммуникация соҳасида фаолият юритаётган “ZTE investment” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси, мана, 12 йилдирки, юртингизда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда, —  дейди мазкур компания вакили Лю Цонган. — Ўзбекистон ҳукумати томонидан биз каби чет эл инвесторлари учун яратилган шароитлар компаниямизнинг иқтисодий салоҳияти ривожланишида муҳим ўрин тутади, албатта. Жумладан, солиқ тизимидаги қулайликлар хам мамлакат бозорида етакчи ўрин эгаллашимизга имконият бермоқда. Бу хорижий сармоядорларни иқтисодиётингизга жалб қилишга асос бўлади, деб ўйлайман.

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қарзи бир йил мобайнида тўланмаган тақдирда, қарзни ундиришни мол-мулкига қаратиш учун белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳолларда ҳам мажбурий ундирувга қаратиш тартиби белгиланди. Нотижорат ташкилотлари томонидан бошқа даромадлари бўйича солиқ мажбуриятларини бажаришда турли талқинларнинг олдини олиш мақсадида Солиқ кодексининг 7 та моддасига ўзгартиш киритилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида 2016 йилнинг 29 декабрида имзоланган Қонунга асосан эса 13 та қонун ҳужжати, шу жумладан, Жиноят, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  Жорий йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган режадан ташқари текширишларнинг барчаси бекор қилингани, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берилган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан қисқа муддатда (яъни 8 соатдан ошмайдиган) текширишлар ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилгани шундай янгиликлар сирасидандир. Қолаверса, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этса ва бу ҳуқуқбузарлик инсоннинг соғлиғи ҳамда ҳаётига зарар етказмаса, у етказилган зарарни белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда қопласа, шунингдек, белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўласа, жавобгарликлардан, жарима ва молиявий санкциялардан (пенядан ташқари) озод қилинади. Ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда, маъмурий ва жиноий жавобгарликлардан озод этилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Жиноят кодексининг 7 та моддасидаги жиноят тури, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 моддасидаги жавобгарлик чоралари легаллаштирилди. Жиноят кодексида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинламаслик белгилаб қўйилди. 

Тадбирда, шунингдек, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида тўлаб, солиқ қонунчилигига риоя этувчи ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириб, янги иш ўринлари ташкил этиб, республикамиз иқтисодиёти юксалишига муносиб ҳисса қўшаётган намунали солиқ тўловчиларнинг бир гуруҳи Давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 

— Мамлакатимизда истиқлол йилларида солиқ борасида амалга оширилаётган ишлар биз, тадбиркорларни янги марралар сари ундамоқда, — дейди ана шундай эътирофга сазовор бўлган ишбилармонлардан бири — “Merrymed Farm” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нозим Азизов. — Буни етти йиллик фаолиятимиз давомида яққол ҳис этиб келаяпмиз. Солиқ тизимидаги бу йилги ўзгаришлар, айниқса, ишимизга янада барака бағишлаши, шубҳасиз. 

Кўргазмали семинарда давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорлари юзасидан эркин иқтисодий зоналардаги ишлаб чиқариш субъектлари, экспортчи корхоналар ҳамда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига берилаётган енгилликлар хусусида ҳам сўз юритилди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар мутасаддилари иштирок этган семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан ўртага ташланган саволларга масъул мутахассислар батафсил жавоб беришди. Айрим муаммоли масалалар шу ердаёқ ҳал этилди.

Биринчи куннинг ўзида 1500 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашган мазкур кўргазмали семинар 14 январгача пойтахтимизда ўтказилиб, кейин республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган