XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 11 Январь 2017

Жамиятда қонун устуворлиги ва адолат муҳитини яратиш — асосий вазифамиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Прокуратура ходимлари куни арафасида ўтказилган учрашувдаги маърузасида, авваламбор, Конституциямизда прокуратура органлари зиммасига энг асосий вазифа сифатида қонун устуворлигини таъминлаш юклатилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, маърузада прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишларга ҳамда эришилган натижаларга баҳо берилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳам кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси, аҳоли бандлиги ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалигида қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунбузилишларининг олдини олишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, қўйилган барча вазифаларнинг негизи бўлиб, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолатларини сўзсиз таъминлаш, қонун ҳамда адолат устуворлигини қарор топтириш ҳисобланади.

Шу боис биздан ушбу масъулиятли вазифаларни бажариш учун ўз ваколатларимиз, билимимиз, тажрибамиз ва бор имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этиш, бунда асосий эътиборни ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ҳамда олдини олишга қаратиш талаб этилди.

Президентимизнинг ҳар ерда адолат бўлиши шартлиги ҳақидаги талабларидан шуни англадикки, халқимизга хос бўлган бу хислат учун бор куч-ғайратимизни аямай, виждонан ҳамда садоқат билан курашмоғимиз лозим. Шундагина муҳтарам Президентимизнинг бизга билдирилган ишончини оқлаб, халқимиз олдидаги бурчимизни бажарган бўламиз.

Алоҳида қайд этиш лозимки, маърузада барча йўналишдаги фаолиятимизнинг туб моҳияти ва вазифалари мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида бошланган шиддатли ислоҳотлар даври талабидан келиб чиқиб белгилаб берилди.

Шу нуқтаи назардан, прокурор назоратининг асл моҳияти, уни олиб бориш усуллари ва аниқланган қонунбузилишларга қандай муносабат билдирилиши масалаларидаги тушунчамиз тубдан ўзгарди, десак, муболаға бўлмайди. Бу эса, ўз навбатида, фаолиятимизни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини кескин оширишни талаб қилади.

Маърузадаги ҳар бир ходимнинг сиёсий онгини замон талабларига мослаштириш, касбий иродасини кучайтириш ҳамда хизматга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга чорлайдиган фикр ва ғоялар ходимларнинг дунёқарашини ўзгартирди.

Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг “Халқ рози бўлиши учун прокурор тадбиркор билан дўст бўлиши керак. Прокурорнинг кабинети тадбиркор учун доимо очиқ бўлиши керак” ёки “Тадбиркор йўлига қарши чиқиш — давлат сиёсатига, Президент сиёсатига қарши чиқишдир”, деган сўзлари, ҳеч шубҳасиз, соҳанинг бирорта ходимини бефарқ қолдирмади.

Прокуратура ходимлари ушбу сўзларни қалбидан ўтказиб, тадбиркорлик соҳасида қонун устуворлигини сўзсиз таъминлашлари, уларга тўсқинлик қилаётган амалдорларни ўз вақтида аниқлаб, қатъият асосида муносабат билдиришлари билан бирга, асосий эътиборни тадбиркорга амалий ёрдам бериш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратишлари зарурлигини тушуниб етдилар.

Маърузада мурожаатлар билан ишлаш фаолиятимизга баҳо берилиб, прокуратура ва бошқа идоралар томонидан бу борада йўл қўйилган камчиликлар Халқ қабулхоналари ташкил этилишига сабаб бўлганлиги алоҳида қайд этилди.

Тан олиб айтиш керак, Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси ташкил этилганидан кейин мурожаатлар билан ишлаш, халқ билан мулоқот қилишдаги камчиликларимиз кўзга яққол ташланди.

Маърузада талаб этилганидек, мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида халқ ичига кириш, у билан мулоқот қилиш, дардини эшитиш ва муаммоларини қонуний, энг муҳими, адолатли ҳал этиш бу борадаги фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши шарт. Чунки фуқаролар билан энг кўп мулоқот қиладиган соҳамиз ҳам айнан мурожаатларни кўриб чиқиш фаолиятимиздир. Демак, биринчи навбатда шу фаолиятимиз натижасига қараб, халқ бизга ўзининг муносиб баҳосини беради.

Учрашув сўнгида прокуратура органларининг ҳар бир ходими давлатимиз раҳбарининг танқидий фикрларидан тўғри хулоса чиқариб, келгуси фаолиятида кўрсатиб ўтилган камчиликларни ва уларни келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш, шахсий масъулиятни ошириш, хизматга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиб, белгиланган вазифаларни сўзсиз бажаришнинг барча чорасини кўриш шартлиги ҳақидаги хулосага келди.

Бу бизнинг Ватанимиз, Президентимиз ва бағрикенг халқимиз олдидаги асосий бурчимиз, деб ҳисоблайман.

Ислом ЖАСИМОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган