XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 09 Январь 2017

Адолат ғояларини ҳуқуқий мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадам

Юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги миллий қонунчиликни изчил такомиллаштириш, демократик институтларни ривожлантириш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётда инсонпарварлик, адолат тамойиллари устуворлигини таъминламоқда.

Бу жараёнда салбий таъсир кўрсатувчи барча омилнинг, хусусан, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини кучайтиришга, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигида очиқликни, шаффофликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Албатта, ўтган йилларда республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизми шакллантирилди. Ўзбекистон 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши” конвенциясини ратификация қилди, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг  Истамбул ҳаракат дастурига қўшилди. Амалиётга татбиқ қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида ижро ва бошқарув органлари фаолиятида қонун ҳамда қонунийлик устуворлигини мустаҳкамлаш ишлари тартибга солинди. Шу билан бирга, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида демократик бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳаётий зарурат ҳисобланмоқда.  Шу маънода, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни диққатга моликдир.

Умуман, давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчилик меъёрларини бузишга, уларни нотўғри ҳамда ўзбошимчалик билан талқин этишга, расмиятчилик ва коррупцияга йўл қўймаслик мамлакатни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Чунки коррупция ҳар қандай мамлакатнинг миллий давлатчилик асослари, сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига жиддий хавф солиши, фуқароларнинг  давлат органларига бўлган ишончи сусайишига олиб келувчи иллатлардан ҳисобланади. Бинобарин, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов  коррупцияга қарши курашишда, энг аввало, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, “қонун ва қонун устуворлиги бўлмаган жойда, аввало, унинг ўрнини коррупция деган бало эгаллайди” дея қайд этган эди.

Ушбу ғояларнинг мантиқий давоми сифатида 2016 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Қонун лойиҳаси депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси асносида маромига етказилиб, парламент томонидан қабул қилинди ва куни кеча Президент томонидан имзоланиб, матбуотда эълон қилинди. 

Қонун давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Унда коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви  каби ибораларнинг мазмуни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Шунингдек, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги кабилар коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари сифатида белгиланди. Айниқса, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг аниқ кўрсатилгани ҳамда уларнинг ваколатлари қонунан мустаҳкамлаб қўйилганлиги аҳамиятлидир.

Қонуннинг яна бир асосий жиҳати шундаки, унга кўра, фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, фуқароларга коррупцияга қарши курашишга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш ваколати берилди. Ўз навбатида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этиши таъминланиши ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши ғоятда муҳим. Зеро, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳар бир давлат хизматчиси жамоатчилик назорати остида эканини чуқур ҳис этиб, ўз ишига масъулият билан ёндашишига туртки беради. 

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Қонунда алоҳида боб билан белгилангани мазкур иллатга қарши курашиш  соҳасида фақат айрим давлат идоралари эмас, балки ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлиги ва асосийси, ўзини бу борада масъул эканини ҳис этиб ҳаракат қилишига ундайди. Бунда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияга эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида моддаларда кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг ҳимоя қилиниши кафолатлангани ҳақидаги нормалар ҳам ўз ифодасини топган.

Умуман олганда, Қонун жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талаби амалий тасдиғини топишига  замин яратади. Бу эса пировардида халқимизда адолат ғояларига ишонч ҳиссини мустаҳкамлаб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти демократик мезонларга мос равишда такомиллашиб боришида ҳал қилувчи омилга айланади.

Акмал БУРХАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган