XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 06 Январь 2017

Фракцияда инсон манфаатларини таъминлашга оид масалалар муҳокама этилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. 

Фракция аъзолари, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони масъул ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этган тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб, партия ҳамда унинг фракцияси олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур Фармон барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, -деган ҳаётий тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек, жисмоний ва юридик -шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида қабул қилингани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Депутатлар ушбу ҳужжат билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, қолаверса, ҳар бир туман ҳамда шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари тузилишини, бу эса, ўз навбатида, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги, самарали тизимини таъминлашга қаратилганини айтиб ўтишди.

Фармонда белгиланган вазифалар ижроси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси, партиянинг барча даражадаги тузилмалари зиммасига катта масъулият юклаши йиғилишда алоҳида қайд этилди. Зеро, халқ билан мулоқотнинг мазкур янги тизими парламент аъзолари олдига долзарб вазифаларни қўймоқда. Бу, айниқса, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш ҳамда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

Муҳокамалар чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолияти йўлга қўйилган Виртуал қабулхона ҳақида, депутатлар ундан самарали фойдаланишлари ҳамда халқимизни ўйлантираётган масалаларга эътибор қаратишлари зарурлигига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мазкур ҳужжат кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кекса авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлаш, шу билан бирга, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадида қабул қилингани билан аҳамиятли экани таъкидлаб ўтилди. 

Фракция аъзолари ушбу Фармон Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар, хусусан, халқимизнинг маънавияти ривожи ва жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мурувват, меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, бағрикенглик, яхшилик ва саховатпешалик каби миллий хусусиятларимиз тарғиботига асосланган лойиҳаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан партия фракцияси олдида турган -долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Зиёда АШУРОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган