XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 06 Январь 2017

Қонун устуворлиги — адолат мезони

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш стратегияси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил рўёбга чиқарилмоқда.

Тарихан қисқа даврда юртимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни такомиллаштиришнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда адолат ва инсон манфаатлари устуворлигини қарор топтиришда, коррупция, бюрократия сингари иллатларга қарши кескин курашишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Дарҳақиқат, давлат ва жамият ҳаётида қонунийлик ҳамда қонун устуворлиги таъминланиши ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Бинобарин, адолат ҳукм сурган жойда тинчлик бўлади, халқнинг давлатга, унинг институтларига ишончи ортади, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Биз “Адолат — қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз” дея алоҳида қайд этгани замирида ҳам, аввало, инсон шаънини ҳамма нарсадан улуғ, деб билиш, фуқароларнинг тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитни яратиш мақсадлари мужассамдир.

Албатта, мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлашда, фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида прокуратура органлари зиммасига катта масъулият юкланади. Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 19 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида белгилангани ушбу соҳа вакиллари фаолиятини юксак даражада эътироф этган ҳолда, уларнинг ўз зиммасидаги масъулиятли вазифаларни самарали бажариши учун рағбат бағишлайди.

Маълумки, 1992 йил 8 январда Биринчи Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур ҳужжатга биноан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Энг аввало, прокуратура фаолиятини ислоҳ қилиш, уни собиқ тузум давридаги партиявий элитанинг жазолаш қуроли эмас, балки қонунларнинг қатъий ижро этилишини, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишини, инсон ҳуқуқларини таъминлайдиган органга айлантириш саъй-ҳаракатларига устувор эътибор қаратилди. Хусусан, 2001 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулияти кучайтирилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлигига урғу берди. Бу вазифалар ижроси, шубҳасиз, прокуратура органлари ходимларидан ҳам улкан масъулият ва фидойилик талаб этади. Шу маънода, 8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши уларнинг мақомини янада мустаҳкамлаб, ўз вазифаларини сидқидилдан, виждонан бажаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

П. МАТКАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган