XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 05 Январь 2017

Халқ билан мулоқотни самарали ташкил этиш — депутатлар диққат марказида

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда “Адолат” СДП фракцияси олдида турган долзарб масалалар  муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви идораларининг халқ билан бевосита мулоқотда бўлиши, аҳолининг барча қатлами ичига кириб бориши ва уларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиши масаласига алоҳида эътибор қаратишда, энг муҳими, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни ҳаётга тўлақонли татбиқ этишнинг амалий механизмларини яратишда янги босқични бошлаб бергани таъкидланди. 

Фракция йиғилишида депутатлар томонидан Фармонда белгиланган вазифалар ижроси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда сиёсий партиялар, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси, партиянинг барча бўғинидаги тузилмалари зиммасига катта масъулият юклаши алоҳида қайд этилди. Фармон билан ташкил этиладиган Президент қабулхоналари фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қаторида Олий Мажлис, хусусан, депутатлар билан мулоқот қилишида ҳам муҳим воситага айланиши эътироф этилди. Зеро, халқ билан мулоқотнинг мазкур янги тизими парламент аъзолари олдига долзарб вазифаларни қўймоқда. 

Муҳокамада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виртуал қабулхона” ишга тушгани, депутатлар ундан самарали фойдаланиши лозимлиги, шунингдек, ўз фаолиятида асосий эътиборни халқимизни ўйлантираётган масалаларга қаратиши ва шундан келиб чиқиб, мавжуд қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, сайёр қабулхоналарни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 

Тадбирда иштирокчилар халқ билан мулоқотни такомиллаштириш юзасидан Қонунчилик палатасида ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Фракция аъзолари мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, адолат устуворлигини таъминлашга доир ғояларига ҳамоҳанг эканлигини қайд этдилар. 

Йиғилишда муҳокама қилинган масала юзасидан партия фракциясининг позициясидан келиб чиқиб, долзарб вазифалар бел-гилаб олинди.

 

Зиёда АШУРОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган