XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 04 Октябрь 2016

Қонун устуворлигини таъминлашнинг бош мезони

Жорий йил 17 сентябрда матбуотда эълон қилинган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ички ишлар органлари мақоми, фаолиятининг шакл ҳамда усулларини ҳар томонлама тартибга солиш баробарида, унинг кенг кўламли ишини янги босқичга кўтаришга хизмат этиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан олти ой ўтгач, кучга киради. “Халқ сўзи” мухбири ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ҳаётий зарурати ҳақида парламент аъзолари ҳамда мутахассислар фикрлари билан қизиқди.

Акмал РАҲМОНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:
— Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туб моҳиятида ҳуқуқий демократик давлат қуриш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, шу орқали тинчлик-тотувликни асраш ҳамда уни янада мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, қонунга риоя қилинган жойда тартиб-интизом бўлади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланади. Мамлакатда хотиржамлик ҳукм суриши, аҳолининг осуда ҳаёт кечириши, эркинликлари муҳофаза этилиши, кўп жиҳатдан, ички ишлар тизими фаолиятига бевосита боғлиқ.
Мазкур Қонунни ишлаб чиқиш жараёнининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, унга кенг жамоатчилик, амалиётчи мутахассис, эксперт ҳамда олимлар жалб қилиниши унинг замонавий талабларга ва амалдаги қонун ҳужжатларига уйғун бўлиши учун шароит яратганини қайд этиш жоиз.
Аввало, амалдаги қонунчилик ҳар томонлама инвентаризация қилинди. Шунингдек, АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия, Канада, Италия, Норвегия, Польша, Россия, Франция, Жанубий Корея каби 30 дан зиёд давлатлар ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари қиёсий таҳлил этилди.
Қонуннинг асосий концепцияси, принцип ҳамда меъёрларини кенг жамоатчилик ва олимлар, эксперт, шунингдек, мутахассислар иштирокида атрофлича муҳокама қилишга қаратилган 30 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди.
Айтиш жоизки, яхлит қонуннинг мавжуд бўлиши ички ишлар органлари обрўсини янада мустаҳкамлаши баробарида, тизим фаолиятини бугунги кун талаби даражасида такомиллаштиради, ички ишлар органларининг бошқа орган ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлигини кенгайтиради ва ходимларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича масъулиятини янада оширади. У ўз вақтида қабул қилинганлиги, давлат, жамият ҳамда шахс ҳаётига бевосита тааллуқли ўта муҳим ижтимоий масалаларни тартибга солиши билан ажралиб туради.
Хусусан, Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифаси сифатида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ҳамда юридик шахслар мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактикасидан иборат эканлиги аниқ белгилаб қўйилгани эътиборга моликдир.
Умуман олганда, бу ҳуқуқий ҳужжат юртимизда фуқаролар ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликлари, мол-мулки, жамият ҳамда давлат манфаатларини ҳар қандай ғайриқонуний тажовузлардан ҳуқуқий ҳимоялашни юқори поғонага кўтаришга хизмат қилади.

Фаррух ДАДАХЎЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси:
— Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан тинчлик-осойишталик кафолати сифатида ички ишлар идораларини ислоҳ этиш, мазкур тизимни давр талаби даражасида ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил қилинди. Биринчи Президентимизнинг 2001 йил март ойида имзоланган ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштиришга оид Фармони эса соҳадаги ислоҳотларда муҳим қадам бўлди.
Фармон тизим фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида профилактиканинг ролини кучайтириш, кадрлар билан ишлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда алоҳида аҳамиятга эга. Айни чоғда жамоат тартибини сақлаш, инсон ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя этиш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилаётир.
Тизимда амалга оширилган бундай кенг кўламли ислоҳотлар боис профилактика хизмати тубдан янгиланди. Бунинг учун зарур шарт-шароит яратилиб, малакали кадрлар билан тўлиқ таъминланди. Айни чоғда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада юртимизда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлиги сезиларли даражада ортди. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатлар натижасида одамларимиз ўзини хавфсиз ҳис этмоқда, келажакка комил ишонч билан боқаяпти.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун ҳам мазкур йўналишда қўлга киритилган ютуқ ва марраларни янада мустаҳкамлайди, тизим фаолиятини тартибга солиб, жамиятда қонун устуворлигини кафолатлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилиш борасидаги мақомини яна бир поғона юқорига олиб чиқади.

Илҳом ТУРўУНОВ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник:
— Ушбу Қонун ички ишлар идоралари фаолиятини янада самарали ташкил этиш, пировардида фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди, десак, асло муболаға эмас. Бинобарин, уни ишлаб чиқиш жараёнида кенг жамоатчилик, амалиётчи мутахассис, эксперт ҳамда олимларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олингани мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар жиҳатдан пишиқ бўлишига имкон яратди.
Муҳими, Қонунда мамлакатимизда қонун ижодкорлиги фаолиятида сўнгги йилларда тўпланган тажриба, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, миллий ва хориж тажрибасининг қиёсий таҳлили, шунингдек, соҳадаги халқаро ҳужжатлар инобатга олингани эътиборга молик жиҳатлардан бўлди. Шу билан бирга, унда ички ишлар органларининг умумий ва махсус компетенцияси, яъни мажбурият ҳамда ҳуқуқлари, ваколатларини аниқ белгилашга қаратилган нормалар мустаҳкамланди. Ички ишлар органида хизматни ўташ тартиби ва шартлари, ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқий, ижтимоий ҳимояси кафолатларига доир нормалар белгиланди.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун республикамизда ички ишлар органлари ҳамда унинг ходимларининг ҳуқуқий мақомини тартибга солувчи яхлит ҳужжат сифатида ўзининг улкан ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий аҳамиятга эга эканлигини намоён этади. Бинобарин, унинг бош ғояси ўта муҳим концептуал масала — осойишта ҳаёт, яъни мамлакатда фуқаро ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқий тартиботни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқдир.

Зиёда АШУРОВА ёзиб олди.


Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган