Депутатлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 01 Октябрь 2016

Депутатлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Даставвал Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилиб, уларда қуйи палата мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талаблари ва асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу соҳада давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя соҳаси тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга қаратилган. 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг комплекс тизими яратилган. Шунингдек, бугунги кунда аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиб келинмоқда. Шу билан бирга, амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этишга тизимли ёндашув талаб қилинишини кўрсатди. Кўриб чиқилган қонун лойиҳаси айнан шу мақсадга хизмат қилади.

— Социал-иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашаётган ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаёт модернизациялашаётган шароитларда кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг имкон қадар манзилли бўлишини қонун ҳужжатлари  билан мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, — дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Нодир Мухторов. — Қонун лойиҳаси  долзарб ва муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, аҳолининг ҳожатманд тоифалари манфаатларини қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаш, уларга кўрсатиладиган моддий ҳамда маънавий кўмакнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берувчи яхлит ҳужжат ҳисобланади. Шундай қилиб, қонун лойиҳаси аҳоли муайян қатламларини ижтимоий муҳофаза этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Қонун лойиҳасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, уларни аниқлаш мезонлари, кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар аниқ белгиланади.

Бу давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини ва зарур бўлганда, аҳоли тегишли гуруҳларининг жорий эҳтиёжларига қараб маблағлар қайта тақсимланишини таъминлайди.

Депутатларнинг фикрига кўра, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, ижтимоий хизматлар кўрсатиш мониторингини олиб бориш ҳамда баҳолаш механизмларининг белгилаб олиниши ижтимоий ҳимоя тизимининг жамоатчилик назорати учун очиқ бўлишига имкон беради, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига кўмаклашади, -фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини оширади. Қонун лойиҳасида назарда тутилган идоралараро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик мамлакатимизда ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш учун асос яратади.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида бир қатор хорижий мамлакатларнинг аҳоли ҳожатманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибасига эътибор қаратилди.

Қонун лойиҳасининг асосий қоидалари ҳар томонлама муҳокамадан сўнг маъқулланди ҳамда депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасига келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, қонун лойиҳасини кейинги ўқишга тайёрлаш топширилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup