XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 09 Август 2016

Маданий мерос объектлари муҳофазасига оид парламент эшитуви ўтказилди

“Ўзининг тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлашга, бойитиш ва кўпайтиришга, шунингдек, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга етарлича эътибор қаратмайдиган, ҳар томонлама уйғун ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ўз қараш ва ёндашувига, гражданлик позициясига эга бўлган шахсни камол топтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймайдиган ҳар қандай давлат ва жамият тарих ва тараққиёт йўлидан четда қолиб кетишга маҳкум эканини биз ўзимизга яхши тасаввур қилиб келганмиз ва яхши тасаввур этамиз”

Ислом Каримов

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбе­кистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳақида”ги ахборотига оид парламент эшитуви ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ваколатлар доирасида ташкил этилди.

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида Ўзбе­кистонда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш борасида изчил ишлар олиб борилди, ушбу соҳадаги давлат ­сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб олинди ва амалга оширилмоқда. Бунда маданий мерос объектларини муҳофаза этишга, уларни қайта таъмирлаш-тиклаш ишларига, маданий мерос объектларини имкон қадар асл кўринишида сақлаб қолиш ҳамда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Конституциямизга мувофиқ қабул қилинган “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги қонунлар ушбу йўналишдаги ­фаолиятнинг ишончли ҳуқуқий пойдевори бўлаётир.

ЮНЕСКО шафелигида Самар­қанд шаҳрининг 2750 йиллиги, Қарши ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларининг 2700 йиллиги, Хива, Бухоро ва Термиз шаҳарларининг 2500 йиллиги, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги, Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги халқаро миқёсда нишонланди. Бу эса ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси умумжаҳон аҳамиятига молик эканлигининг яққол эътирофи бўлди.

Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Шаҳрисабз шаҳарлари муҳофаза этиладиган тарихий ёдгорликлар сифатида, Наврўз халқ байрами, Бойсун маданий муҳити, миллий мусиқа санъати — Катта ашула, Шашмақом, миллий ҳажв санъати — Аския эса номоддий маданий мерос объектлари сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган 2010 — 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан ­фойдаланиш давлат дастурини амалга оширишда масъул ­ташкилот сифатида иштирок этмоқда.

Юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан давлат назорати амалга оширилаяпти. Давлат бошқаруви органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза этиш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ­уларни тарихий-маданий ­экспертизадан ўтказиш масалаларига доир фаолиятини ­мувофиқлаштириш ишлари олиб борилаётир.

Шу билан бирга, парламент эшитуви жараёнида депутатлар маданий мерос объектларини инвентаризациядан ўтказиш, паспортларини тайёрлаш, уларнинг чегараларини белгилаш, муҳофаза ҳамда реставрация қилиш, ўрганиш ва тарғиб этиш масалаларида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигига эътибор қаратдилар.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан маданий мерос объектларини аниқлаш ҳамда ҳисобга олиш ишларини яхшилаш талаб қилиниши, музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекциялар ҳамда архив ҳужжатларининг тўлиқ тоифалаштирилган рўйхатини тузиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Парламент эшитувида ­сиёсий партиялар фракция­лари ва Экоҳаракат депутатлар ­гуруҳи ўзларининг дастурий ­вазифаларидан келиб чиқиб, муҳокама этилаётган масала юзасидан нуқтаи назарларини баён ­қилдилар.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутатлар мавжуд моддий маданий мерос объект­ларини асраш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларни консервациялаш, тузатиш, ­таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш ҳамда келажак авлодга етказишда ­жамоатчилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш муҳим аҳамият касб этишига урғу бердилар.

Ўзбекистон “Миллий ­тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзо­лари ­мутасадди ташкилотлар томонидан моддий маданий мерос объектлари давлат ­кадастри юритилишини якунига етказишни тезлаштириш, ­музейлар, ­архивлар, кутубхоналар ҳамда бошқа сақлаш ­жойларидаги мавжуд маданий мерос бойликларининг умумий рўйхатини тузиш, уларни ­кадастр рўйхатига киритиш ­ишларини амалга ошириш, Умумжаҳон маданий мерос рўйхатига ва Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига мамлакатимиздаги маданий мерос объектларининг киритилиши юзасидан стратегик аҳамиятга эга бўлган аниқ чора-тадбирлар кўрилиши кераклигини ­таъкидладилар.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси вакиллари Қонун ижроси доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланиш борасида рўёбга чиқарилган ишларни қайд этган ҳолда, асосий эътиборни бой маданий ҳамда номоддий меросимиздан ёш авлодни тарбиялаш воситаси сифатида фойдаланиш вазифаларига қаратдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси маданий мерос объектлари соҳасидаги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, қонуности ҳужжатларини ўз вақтида қабул қилиш ҳамда амалга ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш ҳақидаги фикрларни баён қилдилар.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи эса қадимий тарихий обидаларни, шу жумладан, архитектура обидаларининг ёғочли конструкцияларини, ноёб кўҳна дарахтлар ва бошқа табиий обидаларни сақлаб қолишнинг экологик хавфсиз услубларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Парламент эшитуви якунлари бўйича мутасадди идораларга “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ижроси самарадорлигини янада ошириш учун зарур бўлган қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу Қонун ижросини таъминлашда парламент ҳамда депутатлик назоратини кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган қарор қабул қилинди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган