Ўзаро манфаатли алоқаларга мустаҳкам пойдевор
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 16 Июль 2016

Ўзаро манфаатли алоқаларга мустаҳкам пойдевор

Президентимизнинг 2016 йил 1 июндаги “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, юқори савияда ўтказилаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси қизғин паллага кирди.

Чунки жаҳоннинг 40 дан зиёд мамлакатларидан ташриф буюрган халқаро савдо ташкилотлари, нуфузли компания ҳамда фирмалар раҳбарлари мазкур йирик форум доирасида уюштирилаётган конференция ва тақдимотлар, қолаверса, фермер хўжаликлари боғлари, озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш асносида Ўзбекистоннинг мева-сабзавотчилик соҳасида юксак салоҳиятга эга эканлигига комил ишонч ҳосил қилишмоқда. 

Пировардида уларнинг деярли барчаси сархил мева-сабзавотлар, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича катта ҳажмли шартномалар имзолашаётир. Бу юртимиз деҳқону фермерлари томонидан тақдим этилган ноз-неъматлар ташқи бозорда рақобатдош эканлигидан яққол далолатдир. 

Дарҳақиқат, заминимизда етиштирилган мева-сабзавотлар азал-азалдан юксак сифат кўрсаткичлари билан маълуму машҳурдир.

Сабаби, мамлакатимизда шаклланган кўп асрлик анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти биологик деҳқончилик тамойилларига асосланган.

Яъни кимёвий воситаларни қўлламасдан, асосан, маҳаллий ўғитлардан фойдаланилиши эвазига мазали таъм ва юқори истеъмол хусусиятига эга бўлган экологик тоза мева-сабзавотлар етиштирилади. 

Шу билан бирга, ҳозирги пайтда юртимиз селекционер олимлари томонидан яратилган сабзавот, полиз экинлари ҳамда картошканинг 170 дан ортиқ нави, мева ва резавор экинлар ҳамда узумнинг 175 нави парваришланаётган бўлиб, улар генларни модификация қилиш технологияларидан бутунлай холи эканлиги, иқлим шароитимизга мослиги, қурғоқчилик, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги, энг асосийси, ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Натижада йилига 17 миллион тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, шундан  4 миллион тоннадан ортиғи экспорт қилинаяпти. 

Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси соҳага хориж инвестициясини кўпроқ жалб қилиш, чет эллик ҳамкорлар иштирокида замонавий қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш, шунингдек, экспорт ҳажмини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Форум иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва бошқа вилоятларда бўлиб, соҳада эришилаётган ютуқлар, ҳудудларнинг экспорт салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Пировардида тадбирнинг тўртинчи иш куни ҳам томонлар ўртасида ўзаро келишув ҳамда битимларга бой бўлди. Хусусан, Жиззах вилоятидаги 200 дан зиёд экспортчи ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари кўплаб янги ҳамкорлар топишга эришдилар. Айтайлик, “Қуёшли юрт шарбати” масъулияти чекланган жамияти 30 миллион АҚШ долларилик, “Женисбек глобалист” масъулияти чекланган жамияти 40 миллион долларлик экспорт шартномалари тузди. 

— Бизга “Бахмал экспорт” корхонаси томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар ҳар томонлама маъқул келди, — дейди Бирлашган Араб Амирликларининг “Dubai Chamber” компанияси вакили Ҳусайн Ал Ансори. —  Шу боис ушбу корхонадан сархил мева-сабзавотдан ташқари, дуккакли ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни сотиб олиш бўйича ҳам шартномалар туздик. Келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз.

“Бахмал экспорт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анвар Сафаровнинг айтишича, корхона Германиянинг энг замонавий технологик линиялари билан жиҳозланган. Улар ёрдамида кунига 300 тонна ўрик, олхўри, шафтоли, узум ва сабзавот маҳсулотлари қайта ишланади. Тадбиркор хом ашёни ўзи етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилда 35 гектар майдонда токзор барпо этди.  

— Ярмарка доирасида юртингизда мева-сабзавот етиштириш ҳамда уни қайта ишлаш жараёни билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдик, — дейди Озарбайжоннинг “Агро — Юг” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Умед Бебитов. — Жумладан, Сирдарё вилоятидаги корхоналар томонидан юқори технологиялар асосида қайта ишланиб, қадоқланаётган дуккакли маҳсулотлар ва қуруқ мевалар бизда катта қизиқиш уйғотди. Натижада “Сирдарьинский берег” масъулияти чекланган жамияти билан 15 миллион АҚШ долларилик шартнома туздик. Шунингдек, “Сирдарёсавдоимпекс” компа-нияси билан ҳам яна шунча қийматдаги келишувга эришдик.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг узоқ вақт давом этиши хорижий савдо тузилмалари эътиборини оҳанрабодек тортмоқда. Гап шундаки, ўлкамизда пишиқчилик даври кўкатлар табиий шароитда етиладиган март ойининг дастлабки кунларидан бошлаб, то бозорларга узум, қовун, хурмо ва беҳининг кечки -навлари етказиб бериладиган декабрь ойининг бошига қадар чўзилади. Бу эса Ўзбекистонни мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари билан деярли йил давомида барқарор таъминлайдиган ишончли базага эга давлат сифатида намоён этаётир. 

Самарқанд вилоятига ташриф буюрган чет эллик мутахассисларда “Дилмурод Раҳматзода боғлари” фермер хўжалиги катта қизиқиш уйғотди. Ушбу  хўжалик мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, ўтган мавсумда 700 тонна узум, 300 тонна олма етиштирилди. Ҳосилнинг 80 фоизи экспорт қилингани қувонарлидир. Фермер хўжалиги раҳбари Дилмурод Шараповнинг айтишича, жорий йилда бу борадаги кўрсаткич янада ошади. Негаки, Самарқандда бўлган меҳмонларнинг -барчаси ҳамкорлик қилиш истагини билдиришган.

— Минг бор эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал, дейишганидек, юртингизда ширин-шакар мевалар, қовун-тарвузлар етиштирилаётганига гувоҳ бўлиб, очиғи, жуда ҳайратландим, — дейди Россиянинг “Союзпромконтракт” компанияси импорт бўлими бошлиғи ўринбосари Татьяна Пономарёва. — Тадбир доирасида Бухоро вилоятига бориб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдим. Хусусан, Бухоро ҳамда Когон туманларида фаолият кўрсатаётган фермер ва иссиқхона хўжаликлари, узумни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Галаривер” корхонаси вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикрлашиб олдим. 

 I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давом этмоқда. 

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.