XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 02 Апрель 2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи кунини сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишдан бошладилар. Таъкидланганидек, Марказий банкнинг ўтган йилдаги фаолияти «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январда бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган вазифаларни ва Марказий банкнинг аввалги ҳисоботлари якунлари бўйича қабул қилинган Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорларини бажаришга қаратилди.    

Ҳисобот йилида банкларнинг капиталлашув даражасини оширишга, ликвидликни мустаҳкамлашга доир чоралар кўрилиши ва депозит базаси оширилиши натижасида юксак рейтинг кўрсаткичларига ва иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар ҳажми ошишига эришилгани сенаторлар томонидан қайд этилди. Банк тизимида эришилган кўрсаткичлар умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос бўлибгина қолмай, балки айрим йўналишлар бўйича уларнинг баъзиларидан ортиқ ҳамдир. 

2015 йилда банк тизимининг янада мустаҳкамланиши, банклар капиталлашув даражасининг ошиши ва инвестиция фаолиятининг кенгайиши таъминланди. Банк тизимининг умумий капитали 2014 йилдагига нисбатан 23,3 фоиз ошди ва 7,8 триллион сўмни ташкил этди. Охирги 5 йилда бу кўрсаткич 2,4 баравар ўсди. Мамлакат банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24 фоизни ташкил этди, бу эса Базель қўмитаси томонидан белгиланган умумэътироф этилган халқаро стандартларнинг энг кам даражасидан 3 баравар ортиқдир, банк тизимининг ликвидлиги энг юқори индикатор баҳолардан 2 баравар юқори бўлди. 

Ҳисобот йилида банкларнинг жами активлари 25,1 фоиз кўпайди ва 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 65,2 триллион сўмни ташкил этди.

Пул-кредит сиёсати 2015 йилда истеъмол нархлари индекси бўйича мўлжалланган инфляция даражасини таъминлашга кўмаклашди. 2014 йилдагига нисбатан инфляция даражаси (6,1%) 0,5 фоиз пасайди ва 5,6 фоизни ташкил этди.

2015 йилда тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 27,3 фоиз ошди. Ички маблағлар ҳисобидан ажратилган кредитлар тижорат банклари кредит портфелининг умумий суммасида 86,7 фоизни ташкил этди, шундан 79,8 фоизи инвестиция мақсадларига -ажратилган узоқ муддатли кредитлардир.

Банклар инвестиция кредитлари ҳажмларининг кенгайтирилиши иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш учун ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлашга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этди. 2015 йилда тижорат банклари томонидан ушбу лойиҳаларга 10,2 триллион сўмлик кредитлар ажратилди, бу эса 2014 йилдагига нисбатан 20 фоиз кўп демакдир.

Иқтисодиётнинг техник ва технологик янгиланишини қўллаб-қувватлаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инновацион ва энергия тежовчи технологиялар асосида янги корхоналар ташкил этиш, жаҳон бозорида талабга эга янги маҳсулот турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни ўзлаштириш орқали банк тизимининг инвестиция сиёсатини кучайтириш натижасида молиявий-иқтисодий барқарорлик таъминланди.

Ҳисобот даврида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 

1,3 баравар ошди. 

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Уларга ўз бизнесини яратишлари ва эгаллаган -билим ҳамда кўникмаларини амалиётда қўллашлари учун қарийб 280 миллиард сўм -ажратилди, бу эса 2014 йилдагидан 1,3 баравар кўпдир. 

Банк хизматлари турлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Жумладан, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми охирги беш йилда 3,5 баравар ошди, шу жумладан, 2015 йилнинг ўзида 1,3 баравар ўсди.

Банк тизимининг барқарорлиги, унга бўлган ишончнинг ошиши, аҳоли даромадларининг кўпайиши аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилди.  

Натижада 2015 йилда банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар иқтисодиётнинг юқори суръатларда барқарор ўсишини таъминлашнинг ва аҳоли фаровонлигини ошириб боришнинг асосий омили бўлиб хизмат қилди.

Мамлакат банк тизимида эришилган ижобий натижалар халқаро рейтинг агентликлари берган баҳоларда ўз аксини топди. Охирги олти йил мобайнида «Мудис» рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизимига «Барқарор» рейтингини бериб келмоқда.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳозирги вақтда тадбиркорлик фаолияти учун ишчанлик муҳитини яхшилаш соҳасида охирги йилда энг яхши натижага эришган жаҳон мамлакатларининг биринчи ўнталигига киради. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, «янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» ва «кичик бизнес субъектларига кредитлар бериш» каби мезонлар бўйича Ўзбекистон охирги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди, ўтган йилнинг ўзидагина ўз рейтингини 63 ўринга яхшилаб олди. 

Таъкидланганидек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан барқарор пул-кредит сиёсатини олиб бориш давом эттирилди, банк тизими капиталини ошириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги депозитлари миқдорини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш  ва кўрсатиладиган банк хизматлари ҳажмини ошириш чоралари кўрилмоқда, шунингдек, банк назорати тизимига Базель қўмитасининг янги тавсияларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирдилар. Хусусан, банк-молия тизимининг барқарорлигини сақлаш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилиш ҳисобига банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш, банкларнинг инвестиция фаолиятини юксалтириш, шунингдек, минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида назарда тутилаётган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида банклар ва -бошқа молия муассасалари фаолияти устидан назорат қилиш самарадорлигини ошириш тавсия этилди.

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар. 

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати самарадорлигини оширишга, экология тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилганлиги таъкидланди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўтган йилдаги ҳисоботи якунлари бўйича қабул қилинган Олий Мажлис Сенатининг қарорини ижро этишга доир тадбирлар амалга оширилди. 

«Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунни ижро этиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббусига кўра, жамоат экологик назоратини амалга ошириш юзасидан бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, бу эса атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга, табиатдан фойдаланувчиларнинг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги жавобгарлигини кучайтиришга кўмаклашди. Сенаторлар ушбу Қонуннинг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ижро этилишини ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини батафсил муҳокама қилдилар.

2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ҳамкорликда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан фаол иш олиб борилди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни тиклаш юзасидан 

2015 йилда 14 та минтақавий дастур таклиф этилди ва ҳукумат томонидан маъқулланди.

2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурини, шунингдек, унинг асосида қабул қилинган ҳудудий дастурларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Энергиянинг қайта тикловчи манбаларини жорий этиш, экологик тоза товарлар ишлаб чиқариш каби масалалар ҳам диққат марказида бўлди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан табиий муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш, чиқиндиларни бошқариш, қўриқланадиган табиий ҳудудлар тизимини, экологик туризмни, қайта тикланадиган энергетикани ва бошқа йўналишларни ривожлантириш каби муҳим соҳаларда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 2015 йилда олиб борилган аниқ мақсадга қаратилган ишлар натижасида табиатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий база мустаҳкамланди, давлат экологик назорати кучайтирилди ҳамда кичик ва ўрта бизнес зиммасига тушадиган юк камайтирилди, тармоқлараро бошқарув такомиллаштирилди ҳамда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилди. Бажарилган ишлар -табиий муҳит сифатига, биологик хилмахилликни сақлашга ва тиклашга қўйилган талабларга риоя этилишини таъминлаш имконини берди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини — ҳам давлат экологик назоратининг, ҳам жамият экологик назоратининг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф ва тавсияларни билдирдилар.

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш, Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сенатнинг икки кунлик мажлиси чоғида 14 та масала, шу жумладан, демократик, -ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил чуқурлаштиришга, Асосий Қонунимиз қоидаларини амалда рўёбга чиқаришга, мамлакатимиздаги инвестициявий муҳитнинг жозибадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари учун ишчанлик муҳити ва қулай 

шарт-шароитлар яратишга, аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтиришга, мамлакатимизда барқарорлик ҳамда фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган тўртта қонун кўриб чиқилди. 

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи -мажлиси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган