Ҳуқуқий профилактика соҳаси янада такомиллашади
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 03 Апрель 2014

Ҳуқуқий профилактика соҳаси янада такомиллашади

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, парламент юқори палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида Сенат ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қатор қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда. “Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам ана шундай ҳужжатлардан биридир. Мухбиримизнинг қўмита аъзоси И. КАРАТАЕВ билан суҳбати ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида бўлди.

— Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тизимида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясининг ишончли механизмини яратиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасининг қонуний асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди сенатор. — Кўрилаётган чора-тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган ишларни кучайтириш имконини бермоқда. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши кутилаётган мазкур Қонун бу борада муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ушбу ҳужжат ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, мазкур субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу Қонунда, айниқса, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тизимлилигини таъминлаш ҳамда бу борадаги масалаларни тартибга солувчи кўплаб ҳуқуқий нормаларни унификация қилиш кўзда тутилган.

— Қонуннинг ҳуқуқбузарликлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти, дарҳақиқат, жуда катта. Айтинг-чи, қўмита томонидан ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш жараёни қандай кечмоқда?
— Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси парламентимиз қуйи палатасида депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, маромига етказилди ҳамда қабул қилинди. Бу жараёнда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари вакиллари иштирокида ташкил этилган турли семинар, давра суҳбатлари ушбу ҳужжатни маромига етказишда айни муддао бўлганини айтиш жоиз.
Қонун Олий Мажлис Сенатига келиб тушгач, юқори палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, Қонуннинг мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги аҳамияти атрофлича таҳлил қилиб чиқилмоқда. Қонун, экспертларнинг фикрича, ҳуқуқбузарликлар профилактикасидек долзарб вазифани амалга ошириш борасида жамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва тизимли ташкил этишда айни муддаодир. Бу, айниқса, жамиятимизда ижтимоий шериклик муносабатларини янада чуқур қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади. Қўмитамиз аъзолари жойларда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари, хусусан, маҳаллалар фаоллари билан учрашувлар ҳамда мулоқотларда ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини бошлаб юборишди.

— Қонуннинг асосий қоидалари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
— Аввало, Қонунда ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси каби турларини қамраб олувчи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими чоралари белгилаб берилмоқда. Шундай қилиб, аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этишга доир дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича чоралар тизими ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини ташкил қилади. Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилишга, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолият ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган ва содир этган шахсларга нисбатан тарбиявий таъсир чоралари эса ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси доирасида амалга оширилади. Шуни айтиш керакки, Қонунда ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика чоралари механизми аниқ белгилаб берилмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу амалиётда ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чораларининг бир хилда қўлланилишини таъминлайди ҳамда уларнинг турлича талқин этилишининг олдини олади.
Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг бир тури сифатида жиноятлардан жабр кўриши мумкин бўлган ва амалда жабр кўрган шахсларга керакли ёрдам кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Хусусан, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказлар тузиши мумкинлиги белгиланмоқда. Бундай махсус марказлар ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга ҳуқуқий, ижтимоий-психологик  ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатади.
Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширадиган, унда иштирок этадиган органлар ва муассасалар ҳамда уларнинг асосий фаолият йўналишлари, ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларга кўмаклашиш ҳамда зарур ёрдамни кўрсатиш йўли билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этиши мумкинлиги кўзда тутилгани мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида рўёбга чиқарилаётган чора-тадбирларни мазмунан янада бойитади.
Хулоса ўрнида айтганда, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши давлат тузилмалари билан турли жамоатчилик институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг барча босқичларида унинг механизмини такомиллаштириш имконини беради, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида қўлланиладиган чораларнинг тизимлилиги ва тартиблилигини мустаҳкамлайди.

Қобил ХИДИРОВ
суҳбатлашди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР