XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 01 Апрель 2014

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар кенг муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонуннинг кенг муҳокамаси ўтказилмоқда.

Ушбу Қонуннинг асосий қоидалари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (АҚҲМИ) томонидан ташкил этилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари: миллий ва хорижий тажриба” мавзуидаги илмий-амалий семинарда ҳам муҳокама этилди.
Семинарда Олий Мажлис аъзолари, ЖИДУ қошидаги Оммавий ҳуқуқ тадқиқот маркази, АҚҲМИ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, ИИВ Академияси вакиллари қатнашди.
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат ҳокимияти тизимини янада демократлаштиришга,  давлат бошқарувининг энг муҳим принциплари — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари мустақиллиги ва тенглиги, ваколатларининг мутаносиблигини, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашини таъминлашнинг конституциявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлиги семинар иштирокчилари томонидан қайд этилди.
Шу билан бирга, давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш Конституцияга киритилаётган қоидаларни, шу жумладан, парламент назоратини амалга ошириш бўйича парламент ваколатларини, жамоатчилик назоратини амалга ошириш асосларини белгилаб берувчи, ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан парламентга маърузалар тақдим этиш, Бош вазир номзоди парламентда кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётганида Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажбуриятларини белгилаб берувчи нормаларни амалиётга татбиқ қилишнинг муҳим шартларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шу боис семинарда экспертлар Сенатнинг навбатдаги мажлисида Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун билан бирга, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг кўриб чиқилиши мантиқан тўғри ва асосли эканлигини қайд этишди.
Парламент томонидан 2010 йил ноябрда қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига асосан ишлаб чиқилган ушбу Қонун Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари негизида ўтказилган ноёб ҳуқуқий эксперимент жараёнида апробация қилинди.
Хусусан, маърузаларда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисидаги ахборотлардан кенг хабардор қилишнинг янгича тартиби жорий этилганлиги хусусида сўз юритилди. Бинобарин, Қонуннинг ушбу қоидалари, семинар иштирокчилари фикрича, энг замонавий демократик талаблар ва стандартларга, демократик институтлар ривожланган мамлакатларда амалда бўлган конституциявий қурилишнинг халқаро амалиётига жавоб берадиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунда назарда тутилган жамоатчилик назоратига оид нормани амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмини яратади.
Семинар жараёнида иштирокчилар томонидан миллий қонунчиликни такомиллаштиришда, шунингдек, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ва Концепцияда назарда тутилган бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонуннинг қоидаларини амалий татбиқ этишга қаратилган бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди. Семинар иштирокчилари томонидан маъмурий, конституциявий ҳуқуқ соҳасидаги қатор устувор йўналишлар бўйича илмий-назарий, амалий тадқиқотларни янада чуқурлаштириш зарурати мавжудлиги таъкидланди.
Семинар иштирокчиларининг фикрича, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётни демократлаштириш ва либераллаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлат қурилишининг муҳим мақсади — ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш йўлидаги жадал ҳаракатланишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Қобил ХИДИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган