XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 27 Март 2014

Халқ маслаҳатчилари институти ва одил судлов

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қила оладиган мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, суд тизимида жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилаётир. Бунинг самараси ўлароқ, бугун халқ маслаҳатчилари институти шаклланди ҳамда жамоатчилик вакиллари жиноят ишлари муҳокамасида фаол иштирок этмоқда.
Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган “Жиноят ишларини кўришда халқ маслаҳатчиларининг иштироки ва суд амалиётидаги долзарб масалалар” мавзуидаги давра суҳбатида шу хусусда атрофлича сўз юритилди. Тадқиқот  маркази томонидан ўтказилган мониторинг натижалари тақдимотига бағишланган тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, халқ маслаҳатчилари, амалиётчи мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Эътироф этилганидек, мамлакатимизда халқ маслаҳатчилари институтининг ҳуқуқий асоси яратилган. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги низомда ушбу масала ўз аксини топган. Бу эса амалда одил судловни тўла рўёбга чиқариш имконини бермоқда.
— Халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишларини кўришдаги иштирокини янада кенгайтириш, бунинг учун эса фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини бугунги кун талаби даражасида юксалтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда, — дейди Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Мухтор Ҳакимов. — Шундан келиб чиққан ҳолда, Тадқиқот маркази томонидан халқ маслаҳатчилари институти фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилиб, ушбу институтни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, халқ маслаҳатчиларининг суд ишларини кўришдаги иштироки ва шу масала билан боғлиқ хорижий тажриба ҳамда судьялар ўртасида мазкур масала юзасидан ташкил этилган ижтимоий сўров натижалари, жиноят ишини маслаҳатчилар иштирокида кўришда юзага келаётган ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлар ўрганилди. Йиғилиш иштирокчилари мониторинг натижаларини юқори баҳолашди.
Тадбирда халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказиш, уларнинг ўқувини ташкил этиш, жиноят ишларини кўришдаги иштирокини кучайтириш ҳамда халқ маслаҳатчилари институтига оид қонунчиликни янада такомиллаштириш каби қатор долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган