XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 26 Март 2014

Ижтимоий шериклик

долзарб аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда муҳим ўрин тутади

Мамлакатимизда ўтган даврда аҳоли кенг қатламлари манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган турли фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг жадал шаклланишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг Конституциямизда, қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилгани уларнинг изчил ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида шулар хусусида атрофлича сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2014 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган мазкур анжуманда Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб қўйилганидек, фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.
Парламент комиссиясининг фаолияти ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга давлат бюджетидан ажратилган молиявий маблағларни янада очиқ, ошкора, аниқ йўналтирилган ва энг муҳими, демократик асосда тақсимлашни таъминлаш имконини бермоқда. Бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-техникавий ҳамда иқтисодий негизини мустаҳкамлашга самарали таъсир кўрсатаётир.
Жорий йилда ҳам Парламент комиссияси асосий эътиборни ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятларини устувор вазифаларни амалга оширишга йўналтириш, уларнинг фаоллигини юксалтиришга қаратди. Бунинг учун давлат бюджети ҳисобидан 8,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган 2013 йилдагига нисбатан 17,1 фоиз кўпдир.
Чунончи, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, болаларни, айниқса, қиз болаларни жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини аҳоли, оилалар ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган танловлар ўтказилиши назарда тутилаётгани диққатга сазовор.
Бу борадаги ишларни ижтимоий шериклик асосида амалга ошириш кўзланган мақсадга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини фуқаролик жамияти институтлари ва давлат тузилмалари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш асосида олиб бориш, фуқаролар турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорликни тараққий эттириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, уларнинг ва ННТнинг шаҳар, маҳалла ҳамда кўчаларни ободонлаштиришдаги фаоллигини кучайтириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳамда болалар соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган танловларга алоҳида эътибор қаратилган.
— Жамоат фонди ва Парламент комиссияси ўтказиладиган танловлар ҳақида ННТни хабардор қилиш бўйича иш бошлади, — дейди Парламент комиссияси раиси ўринбосари
Д. Сидиқов. — Апрель ойининг бошларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ЎзННТМА, ФЖШМҚМИнинг жойлардаги бўлинмалари, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва Парламент комиссияси вакиллари иштирокида “давра суҳбатлари” ўтказилади. Айни чоғда “Келажаги буюк — соғлом авлод” мавзуидаги танловларимиздан бири эълон қилинди. У “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган муҳим масалаларни ҳал этишга ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кенг жалб қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Мазкур грант танловларини ташкил этиш ва ўтказишга умумий маблағнинг 3,8 млрд. сўмдан ортиғи ёки мўлжалланган жами маблағнинг 46,3 фоизи йўналтирилди.
ОАВ томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданияти ҳамда онгини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини, айниқса, ёшлар орасида тарғиб қилишга, демократик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фуқаролик жамиятининг барпо этилиши жараёнларини мустақил ОАВда ёритишга қаратилган танловлар ўтказилиши алоҳида йўналиш сифатида кўрсатиб ўтилган.
Шу тариқа йил давомида танловлар 67 йўналишда ташкил этилади. Давлат грантларига ажратилган маблағлар миқдори эса ўтган 2013 йилдагига нисбатан 15,8 фоиз оширилди. Шу ўринда Парламент комиссияси қарорларига асосан, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни ечишга қаратилган давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш учун танлов эълон қилинганини қайд этиш жоиз. Бунга 1,4 млрд. сўм ёки жами маблағнинг 17,1 фоизи миқдорида маблағ ажратилди. — Биз Сурхондарё вилоятида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун ижтимоий буюртма олдик, — дейди Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий кенгаши Ижроия кўмитаси раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов. — Қайд этиш керакки, Жамоат фонди нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштиришда катта роль ўйнайди. Фуқароларнинг атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, саломатликни асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шубҳасиз, ушбу йўналишдаги Давлат дастурларининг самарали ижро этилишига хизмат қилади. Муҳими, ижтимоий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қўллаб-қувватланади, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати ННТ иштирокида рўёбга чиқарилади, шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастурини бажаришда жамоат ташкилотларининг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Албатта, бу каби саъй-ҳаракатлар юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари роли янада ошишига, уларнинг кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувида ҳал қилувчи омилга айланиб боришига хизмат қилади.

Зиёда АШУРОВА,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган