Ўзбекистон — Туркманистон: Самарали ҳамкорлик йўлида
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 06 Октябрь 2015

Ўзбекистон — Туркманистон: Самарали ҳамкорлик йўлида

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан юртимизда бўлади.

Халқларимизнинг жуғрофий, маданий ва тарихий жиҳатдан муштараклиги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга замин яратади. Ҳозирги кунга келиб сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа соҳалардаги 180 га яқин ҳужжатни ўз ичига олган икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асоси яратилди.
Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги доимий ва сермаҳсул мулоқот Ўзбекистон — Туркманистон конструктив муносабатлари ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. 2014 йил октябрда Ашхободда бўлиб ўтган сўнгги учрашув чоғида глобал ҳамда минтақавий хусусиятга эга бўлган қатор масалаларда мамлакатларимиз нуқтаи назарларининг мос келиши ёки ўхшашлиги таъкидланган эди.
Шу ўринда минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш, хусусан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича икки давлат ўртасида умумий ёндашув мавжудлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Ўзбекистон ва Туркманистон бу қўшни мамлакатга муҳим инфратузилма объектларини қайта тиклаш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишда кўмак бериб келмоқда.
Мамлакатларимиз Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласида ҳам ягона ёндашувга эга. Ўтган йили Ашхободда ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида сув-энергетика соҳасига доир масалаларни ҳал қилишда, жумладан, трансчегаравий дарёларда йирик гидроэнергетика иншоотларини барпо этишда БМТ конвенцияларида белгилаб берилган халқаро меъёрларга мувофиқ иш тутиш, бундай объектлар лойиҳаларини мустақил халқаро экспертизадан ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Жорий йилнинг январь — август ойларида икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 245 миллион АҚШ долларига етди. Мамлакатимиз экспортининг асосий қисмини минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги товарлари, қурилиш материаллари, электр ва механика асбоб-ускуналари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ташкил қилади. Ўз навбатида, Туркманистондан нефть маҳсулотлари ва пропилен полимерлари импорт қилинади. Бундан ташқари, ҳар икки мамлакат ўзаро транспорт-коммуникация ва бошқа хизматларни кўрсатиб келмоқда.
Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Туркманистон қўшма комиссияси муҳим ўрин тутади. Мазкур тузилма савдо ҳажмини ошириш, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирлар ҳамда механизмларни ишлаб чиқишга қаратилган. Комиссиянинг 2015 йил 18-19 август кунлари Ашхободда ўтказилган ХI йиғилишида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди, транспорт ва транзит, илмий-техникавий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда шериклик ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Транспорт коммуникациялари соҳаси мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда яна бир устувор йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон ва Туркманистоннинг жуғрофий жойлашуви, ресурслари ҳамда ишлаб чиқариш салоҳияти мазкур жабҳада улкан имкониятлар эшигини очиб беради. Хусусан, автомобиль ва темир йўл тармоқлари, шубҳасиз, минтақада жойлашган давлатлар ҳамда уларнинг иқтисодий шериклари учун қулай транзит комплексини ташкил қилади. Шу муносабат билан, 2011 йили имзоланган Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Ўмон янги халқаро транспорт-коммуникация йўлагини барпо этиш бўйича битим ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаш жоиз. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2010 йил октябрь ойида Ашхободга расмий ташриф чоғида илгари сурилган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди.
Ушбу лойиҳанинг ҳаётга татбиқ қилиниши Яқин Шарқдаги бандаргоҳларга энг қисқа йўлдан фойдаланиш, иштирокчи мамлакатлар ўртасида божхона ва юк ташиш соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантиришга имкон яратиши баробарида, Марказий Осиё минтақасига киритилаётган сармоялар оқимига янги туртки беради ҳамда бошқа мамлакатларнинг мазкур коридордан фойдаланишга нисбатан қизиқишини оширади.
Жорий йилнинг февраль ойида юқорида таъкидланган битим доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Унинг якунига кўра, лойиҳани энг қисқа муддатларда амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қабул қилишни кўзда тутувчи протокол имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг тарихий ҳамда маданий муштараклиги халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳурматни мустаҳкамлаш учун кенг замин яратади. Алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакат маданият вазирликлари томонидан таниқли мусаввирлар асарлари кўргазмалари, ҳунармандчилик буюмлари ярмаркалари, мусиқа ҳамда театр жамоаларининг ижодий сафарлари ташкил этилмоқда.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2013 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи чоғида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2014 — 2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳада Ҳамкорлик дастури имзоланиб, у давлатларимизаро мазкур йўналишдаги алоқаларнинг жадаллашувига замин яратмоқда.
Жорий йил ёзида Тўрткўл, Қарши, Термиз, Бухоро, Тошкент шаҳарлари ва Тошкент вилоятида Республика туркман маданият маркази ҳамда “Ўзбекистон — Туркманистон” дўстлик жамияти томонидан икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларига ижобий таъсир кўрсатадиган турли тадбирлар ўтказилди.
Халқларимизнинг тарихан шаклланган яқин дўстлик ришталари ва муштарак маданий илдизлари Ўзбекистон — Туркманистон ўртасидаги ўзаро англашувнинг мустаҳкамланиши ҳамда сермаҳсул ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилади. Давлатларимиз раҳбарларининг бўлажак учрашуви эса икки томонлама алоқаларнинг янада кенгайишига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.


«Жаҳон» АА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup