Дўстликка асосланган изчил алоқалар
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 06 Октябрь 2015

Дўстликка асосланган изчил алоқалар

СЕУЛ, 5 октябрь. ЎзА махсус мухбири Ирода УМАРОВА хабар қилади. Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форумининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу галги анжуман «Корея Республикаси билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуига бағишланди. Унда Жанубий Корея, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Форумда Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари  Чо Тхэ Ёнг, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва бошқалар Жанубий Корея билан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўламли ва мустаҳкам эканини таъкидлади. Бунда «Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми алоҳида аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари ўзаро ишонч ва ҳурмат, яқин дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган. Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2006 йилда имзоланган Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация, 2014 йилда қабул қилинган Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация асосида тараққий этмоқда.
Мамлакатларимиз Президентлари ўртасидаги мунтазам мулоқотлар ва халқларимизнинг муштарак интилишлари самарасида бу муносабатлар барча соҳада изчил ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шу йил 27-29 май кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарди. Ташриф доирасида имзоланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар халқларимиз манфаатларига хизмат қилаётир.
Мамлакатларимиз ҳамкорлик кўлами савдо, сармоя, экспорт-импорт, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларни қамраб олган. Савдо соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган.
Ўзбекистонда Жанубий кореялик сармоядорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тўрт юздан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми мунтазам ўсиб бормоқда. Устюрт газ-кимё мажмуи, Қандим газни қайта ишлаш мажмуи, «Навоий» интермодал логистика марказида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Маданий-гуманитар алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда. Фан, таълим, санъат, спорт, туризм каби йўналишлардаги ҳамкорлик ҳам тобора ривожланмоқда.
Кореянинг Тэгу ва Пусан чет тиллари университетларида ўзбек тили, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик ва Самарқанд давлат чет тиллар институтларида корейс тили ўргатилмоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари Корея Республикасининг ўттиздан ортиқ илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келаётир. Тошкент шаҳрида Инха университети филиалининг ташкил этилиши таълим борасидаги ҳамкорлик кўлами ва истиқболининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Мамлакатимиз Жанубий Корея раҳбарияти илгари сурган “Евроосиё ташаббуси”ни қўллаб-қувватлайди. Ушбу ташаббус қадимий Буюк Ипак йўлини замонавий шароитларда қайта тиклашга қўшилган муҳим ҳисса сифатида эътироф этилмоқда. Бунда Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.
«Корея Республикаси — Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми Жанубий Корея билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш мақсадида 2007 йилда таъсис этилган. Ҳар йили мунтазам ўтказиладиган форум мажлисларида икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинади.
Форумда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги юксак суръатларда тараққий этаётган ҳамкорлик самаралари ҳақида сўз юритилди. Бу алоқаларни янада ривожлантириш учун ҳар икки мамлакат ҳам улкан салоҳиятга эга экани алоҳида қайд этилди.
— Соғлиқни сақлаш соҳаси Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг муҳим йўналишларидандир, — деди Корея тиббиёт саноатини ривожлантириш институти глобал соғлиқни сақлаш департаменти директори Ким Су Унг. — Жанубий Кореянинг кўплаб клиникалари Ўзбекистон шифохоналари билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Мутахассислар ўртасида тажриба алмашинуви йўлга қўйилган. Ташкилотимиз  Ўзбекистон билан фаол ва самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, биргаликда қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқдамиз.
Жанубий Корея билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, номоддий маданий ресурсларни асраш ва фойдаланиш, божхона бошқарувини ахборотлаштириш ва савдони ривожлантириш каби қатор соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларига оид маърузалар тингланди. Форум доирасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.


ЎзА.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР