XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 25 Март 2015

Фракциялар ва депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда экспертлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

Депутатлар парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари, бошқа қатор ҳуқуқий ҳужжатларни кўриб чиқдилар.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари таъкидлаганидек, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш йўли билан йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар ўрнининг қопланишини кафолатлашни янада мустаҳкамлайди. Мамлакатимизда суғурта бозори ва транспорт инфратузилмаси тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиб, ташувчи хизматлари сифатини янада яхшилайди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан муҳокамалар давомида “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига алоҳида тўхталиб ўтилди. У юртимизда радиочастота спектридан халқаро нормалар ва қоидалар, радиотехника ҳамда радиотехнология ютуқларини инобатга олган ҳолда фойдаланишни тартибга солишнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, давлат манфаатларини таъминлаш ва радиочастота спектридан фойдаланиш устуворликлари бўйича талабларни ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасига радиоалоқадан фойдаланишда махфийликни таъминлаш, фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғи, атроф-муҳит ҳолатига реал хавф юзага келишини бартараф этишга оид ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилмоқда. Депутатлар қонун лойиҳаси ўз вақтида ишлаб чиқилгани ва долзарб эканлиги хусусида фикр билдирдилар. Зеро, у мамлакатимизда миллий ахборот маконини янада изчил равнақ топтиришга ҳам туртки бўлади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айтиб ўтилганидек, у фуқароларнинг судларга мурожаат қилишини соддалаштириб, фуқаролик судларида электрон ҳужжат айланишини кенг таъминлайди. Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролик судларида иш юритиш тезкорлиги ва қулайлигини янада ошириш, процесс иштирокчилари харажатлари ҳамда суд чиқимлари камайишига хизмат қилишини таъкидладилар. Фракция аъзолари фикрича, келгусида судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишни янада кенгайтириш партиянинг суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги устувор вазифалари сирасига киради.
Йиғилишлар якуни бўйича сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракат депутат-лари гуруҳи аъзолари партия дастурлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, юқоридаги масалаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Саиджон МАХСУМОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+