XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 26 Февраль 2015

Суд тизими ислоҳотлари ва миллий қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва жиноят ишлари бўйича судлар судьялари, Бош прокуратура, Адлия ҳамда Ички ишлар вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адвокатлар палатаси вакиллари, ҳуқуқшунослар ва амалиётчи мутахассислар иштирок этди.
Таъкидланганидек, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашда суд ҳимояси алоҳида ўрин тутади. Шу боисдан ҳам истиқлолнинг илк йиллариданоқ судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва обрўсини кўтаришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, суд иш юритувини янада такомиллаштириш ҳамда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини либераллаштиришга қаратилган концептуал ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса пировардида инсон манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини шакллантириш имконини берди.
Судга қадар иш юритишда суднинг ролини ошириш, “Хабеас корпус” институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш бўйича салмоқли ишлар рўёбга чиқарилгани ҳам тадбир қатнашчилари томонидан қайд этилди. Айни чоғда жиноят процессуал қонунчилигига судга қадар иш юритув жараёнида қамоққа олишга санкция бериш, шахсни лавозимидан четлаштириш ва тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чораларини қўллашнинг суд тартибини белгиловчи қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, амалиётга изчил татбиқ қилинмоқда. Айниқса, “Хабеас корпус” институти жорий этилиши, яъни 2008 йилдан бошлаб эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилиши бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Зеро, ҳозир мазкур институт фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаяпти.
Шу билан бирга, ушбу институтни қўллашни кенгайтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 4 сентябрдаги Қонун билан уй қамоғи тарзидаги янги турдаги эҳтиёт чораси жорий этилди.
Мазкур Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган янги моддага асосан, уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида, унинг ёши, саломатлиги ва оилавий аҳволини ҳамда бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, қамоққа олиш номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилиши белгилаб қўйилди.
Тадбирда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси талабларидан келиб чиқиб, “Хабеас корпус” институти кўламини кенгайтириш, судга қадар иш юритув, ушлаб туриш ва эҳтиёт чорасини қўллаш тартибини, қамоққа олиш ва уй қамоғини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш каби масалалар таҳлил қилинди. Шунингдек, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган айрим камчиликлар бўйича ҳам фикр юритилди.
Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган