XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 30 Октябрь 2014

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш йўлида

29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Мажлис Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясини рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этишдан бошланди.
Ушбу ҳужжат хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг инвестиция жараёнларидаги иштирокини кенгайтиришга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, инвестициялар киритиш учун қўшимча рағбатлар ва шароитлар яратишга, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш, инвесторларнинг ҳуқуқ ва мулкларини ҳимоя қилиш усулларини кенгайтиришга қаратилган. Умуман олганда, ушбу қонун лойиҳаси хусусий инвестицияларни рағбатлантириш борасида муҳим ҳужжат бўлади ва инвестициялар соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёрдам беради.
Қонуннинг амалдаги таҳририга инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқаришда инвестицияларни амалга оширишни, инвестиция фаолиятини рағбатлантиришни тартибга солувчи янги моддалар киритилди. Бундан ташқари, инвестиция фаолиятининг объектлари ва субъектлари, инвесторларнинг ҳуқуқлари, инвестиция фаолияти субъектларининг ўзаро муносабатлари, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган инвестициялар, инвестиция жамғармалари, инвестиция фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари каби ҳуқуқий тушунчаларни белгилаб берувчи моддалар, бошқа нормалар сезиларли равишда кенгайтирилди.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида ишчи гуруҳ ўндан ортиқ тадбир ўтказди. Тадбирларда барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг вакиллари фаол иштирок этдилар. Улар томонидан депутатлар, экспертлар, олимлардан тушган барча таклифлар кўриб чиқилди. Ҳар томонлама ва моддама-модда муҳокама якунларига кўра, Қонунчилик палатаси ушбу қонунни қабул қилди. Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.
Шундан сўнг депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади — фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштиришдан, шунингдек, юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришдан иборат.
Замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва технологияларидан фойдаланиб, мурожаатларни киритиш имкониятининг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши ушбу қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатидир. Умуман олганда, ушбу ҳужжатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари мавжуд. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу соҳадаги ишини сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш имконини беради.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида юздан ортиқ таклиф тушди. Уларнинг кўпчилиги лойиҳани маромига етказишда ҳисобга олинди. Мурожаатлар соҳасидаги чет эл қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди. Жумладан, Европа мамлакатларининг, чунончи, Германиянинг ҳамда Осиё мамлакатларининг, масалан, Корея Республикасининг қонунчилиги ва амалиётини ўрганишга бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.
Қонун моддама-модда ва пухта муҳокама этилганидан кейин Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Қонун Олий Мажлис Сенатига юборилади.

Мажлис кун тартибига Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам киритилди. Тузатишлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан киритилмоқда. Хусусан, нафақат фуқароларнинг, балки юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Депутатлар моддама-модда муҳокама этиш чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, ушбу ҳужжатни маромига етказиш учун юбордилар. Қонун лойиҳасини кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмитага топширилди.
Қонун лойиҳаларини муҳокама этиш чоғида барча сиёсий партия фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари савол ва таклифлар билан сўзга чиқдилар. Депутатлар жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини доимо такомиллаштириш, Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалда рўёбга чиқариш муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.


Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси 
Ахборот хизмати.


 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган